2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Оммавий қабулларда қандай муаммолар ҳал этилмоқда?

Оролбўйининг жанубий нуқтаси – Беруний туманидан бошланган мулоқотлар Мўйноқ, Шўманай ва Кегейли туманларида давом этди.

Карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилган оммавий қабулларда Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари ҳамда барча тизимдаги раҳбарлар халқ дардини юраги билан эшитди, жойига чиқиб кўзи билан кўрди, уларни ҳал қилиш учун куч-имкониятларни ишга солди.

Тўрт кун давом этган оммавий қабулларда 1233 нафар фуқаронинг 1258 мурожаати тингланди. Шундан 567 мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. 213 нафар мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 478 та мурожаат ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, назоратга олинди.

Қабулларда тадбиркорларни қийнаётган масалаларни ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Дейлик, Кегейли туманидаги «Жайҳун Кегейли» тикув цехи турли муаммолар гирдобида қолиб фаолиятини тўхтатган эди. Тадбиркор Ариўхан Қайипбергенованинг мурожаатидан сўнг Бош прокуратура масъуллари бу муаммога ечим топди.

Мактабгача таълим вазирлигига 66 нафар фуқародан мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг 50 тасига жойида ечим топилди. Амударёлик тадбиркор Расул Аметов туманда нодавлат мактабгача таълим муассасасини қуриш учун субсидия сўраб мурожаат қилди. 

 

Мактабгача таълим вазирлиги раҳбарлари бу масалани жойига чиқиб ўргангач, тадбиркорга қурилиш учун субсидия ажратиладиган бўлди. Кегейлилик Муҳаббат Қалимбетова ва Нукуслик Мерўерт Ермашеванинг ўз уйида оилавий мактабгача таълим муассасаси ташкил қилиш бўйича мурожаатлари ҳам шу оммавий қабулда ижобий ҳал бўлди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги вакиллари томонидан кўриб чиқилган 120 дан зиёд мурожаатнинг 64 таси жойида ижобий ҳал этилди. Шулар қаторида ишлаб оиласига даромад киритиш ниятидаги хотин-қизларнинг 15 нафарига тикув машиналари, 13 нафарига нон печи топширилди. Шўманайлик Амангул Мирзамбетованинг 16 йил олдин турмуш ўртоғи вафот этгач, 4 фарзанд ташвиши аёлнинг зиммасида қолди. Доимий иш топа олмай сарсон юрган бу аёлга энди ўз уйида тикиш-бичиш билан шуғулланиши учун имконият яратилди.

 

photo_2020-06-26_06-39-54.jpg


Оммавий қабулда Ички ишлар вазирлиги масъуллари 86 та масаланинг 33 тасига, Олий суд раҳбарлари ва судьялари эса 190 та масаланинг 82 тасига жойида ечим топишга эришди.

Қабул жараёнида электр энергияси билан боғлиқ 28 та мурожаат кўриб чиқилди, уларнинг 53 фоизи жойида ҳал қилиб берилди. Бунинг натижасида қисқа вақт ичида 3 та трансформатор, 2.1 километр электр тармоқлари реконструкция қилинди. Шўманай тумани «Бекжап» овул фуқаролар йиғинидаги трансформатор эскиргани боис аҳоли электр энергияси таъминоти масаласида анча қийналиб қолган эди. Аҳоли мурожаатидан сўнг бу овулга янги трансформатор ўрнатиб берилди.

Оммавий қабулларда Оролбўйидаги энг ўткир муаммо – ичимлик суви масаласида ҳам қатор мурожаатлар келиб тушди. Чимбойлик Заўреш Ешбаева ўзи яшаётган Қоракўл маҳалласини барқарор ичимлик суви билан таъминлаш масаласида мурожаат қилди. Энди бу ерга янги сув тармоғи тортиб бериладиган бўлди.

Шўманай тумани Деҳқонобод маҳалласи Қандекли қишлоғидан Аманжол Ёқубовнинг мурожаати ҳам овул одамларининг оғирини енгил, узоғини яқин қиладиган бўлди. Яъни у ерга янги сув тақсимлаш станцияси қуриб берилади. Ҳудудда 82 хонадонда 619 нафар киши яшайди. Янги станция барпо этилиши ва инвестиция дастури асосида 3,5 километрлик тармоқ тортилиши шунча одамнинг ҳаётига янги сифат олиб киради.

Оммавий қабуллар жараёнида иш масаласида мурожаат қилган 102 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилиб, уларни амалий ҳал этиш чоралари кўрилди. Мўйноқлик Индира Ибадуллаева коллежни тамомлагач ўзига мос иш топа олмай ишсиз юрган экан. Мурожаатидан сўнг эса унга тумандаги мактабларнинг биридан маданият ва санъат тўгараги ташкил қилиб берилди. Ёхуд Шуманай туманида яшовчи Карамаддин Жолдасов 3 йил деганда туман ўрмон хўжалиги бўлимига ишга қабул қилинди. Жанибек Таекеев эса «Ҳудудгаз таъминот» АЖ бошқаруви масъулларига мурожаатидан кейин пайвандчи бўлиб ишга жойлашди.

Оммавий қабулларда Оролбўйи аҳолисининг ана шундай катта-кичик муаммолари ич-ичидан ўрганилиб, уларни имкон қадар шу жойнинг ўзида ҳал этишга ҳаракат қилинди. Ижроси катта маблағ ва муайян вақт талаб этадиган масалалар рўйхати ҳар бир туман-шаҳар кесимида шакллантирилиб, республика даражасида ҳал этиладиган муаммолар ечими бўйича вазифалар белгиланди, тегишли «йўл харитаси» ишлаб чиқилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар