2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳолига ҳам ҳуқуқий, ҳам моддий кўмак кўрсатилди

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси инсонларнинг сабрини, иродасини синовдан ўтказмоқда. Халқимиз касаллик олдида ҳар қачонгиданда жипслашди. Бир-бирига ёрдам қўлини чўзаётган фуқаролар, муҳтож фуқароларга моддий кўмак бераётган ташкилотлар, тадбиркорлар кўпайиб бораётгани қувонарлидир.

Карантин давом этаётган шу кунларда Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатаётган ташкилот, корхона, муассаса, фирма ва тадбиркорлар аҳолининг кам таъминланган қатлами ҳолидан хабар олиб, уларга баҳоли қудрат моддий кўмак беришдек хайрли ишлар давом этмоқда.

 

– Вилоят адлия бошқармаси ва унинг туман-шаҳар бўлимлари ходимлари томонидан карантин бошлангандан буён аҳолига бепул ҳуқуқий кўмак, шунингдек, аҳолининг кам таъминланган ва эҳтиёжманд қатламига моддий ёрдам бериб келинмоқда, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов. – Мана бугун Гулистон шаҳридаги 2-мавзеда жойлашган ногиронлиги мавжуд, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат тўпламлари тарқатилди. Адлия бошқармаси ҳамда Гулистон шаҳар адлия бўлими мутахассислари фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларни қизиқтирган саволларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берди.

 

– Кексалик нафақасидаман, ёлғиз ўзим яшайман, – дейди Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.Андреев. – Адлия ходимлари йўқлаб келганидан, тўғриси жуда ҳам хурсанд бўлдим. Улар менга нафақат озиқ-овқат, балки мени қизиқтирган саволларга ҳам ҳуқуқий тушунчалар берди. Ҳуқуқшуносларнинг бундай кўмагидан беҳад миннатдорман.

 

– Озгина эътибордан қанча кўнгиллар шод бўлди, бир-биримизга, қўли юпқароқ қўшнилару маҳалладошларга эътиборли бўлайлик. Коронавирусни баҳамжиҳат енгамиз, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев.

 

Шу куннинг ўзида вилоят адлия бошқармаси томонидан Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи 200 нафар кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, оиласида ногиронлиги бор, кўп болали оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, зарурларига ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар