2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бухоро вилояти масъуллари 5,3 мингдан зиёд ёшларга ўз ишини топиб бериши керак

Бухоро вилоятида ҳам жорий йил аввалида 13 минг 374 нафар ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича «Манзилли режа»ю «Йўл харитаси» ишлаб чиқилар экан, барчаси битта формулага асослангани аниқ: Халқ қабулхоналари ва секторлар ёшларга ишлаб даромад топиши учун барча шароиту имкониятни яратиб беради, йигит-қизлар эса белни маҳкам боғлаб фақат меҳнат қилиши керак.

Илк натижалар ёмон эмас: жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 11 минг 444 нафар ишсиз ёшлар доимий иш ўрни ва барқарор даромад манбаига эга бўлди. Йиллик режанинг 85,5 фоиздан ортиғи уддалангани эса дастлабки марра, холос. Эндиги вазифа эса карантин даврида иш ўрнини йўқотган ёки хориждаги муҳожирликдан қайтган 5,3 мингдан зиёд ёшларга ўз ишини топиб беришдан иборат.
 

Вилоятдаги ана шундай ишсиз ёшлар, улар билан ишлашга масъул мутасаддилар билан мулоқотда бу борада Бухорода ҳали ишга солинмаган имконияту салоҳият катта экани таъкидланди. Уч кун ичида барча туман-шаҳарларда ўрганишлар олиб борилиб, иш берувчилар ва ишсиз ёшлар кооперациясини йўлга қўйишга киришилди.

Дейлик, айни пайтда катта қурилиш майдонига айланган Бухоро шаҳрининг ўзида кўп қаватли 157 та уй, 866 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилмоқда. Мана шу қурилиш жараёнининг ўзида эса қурилиш-пудрат ташкилотлари қарийб 430 дан зиёд бўш иш ўрнига эга: қай бирига ғишт терувчилар, кимгадир пайвандчилар, яна бошқасига сувоқчилар керак. Вилоятда эса шу ишларни эплайдиган, хориждаги катта қурилиш майдонларида чиниққан ва айни пайтда ишсиз ёшлар кам эмас.

Илк мулоқот 82 та қурилиш ташкилоти раҳбарлари 180 нафар ишсиз ёшлар ўртасида кечди. Натижада эса дастлабки куннинг ўзида қарийб 100 нафар йигит шариф шаҳардаги қурилиш объектларига ишга қабул қилинди. Бухоролик Жавоҳир Арабов ҳам айни тоғни урса талқон қиладиган ёшда. Пайвандчиликда тажрибаси бор, малакаси етарли. Анчадан бери муқим иш топа олмаётган Жавоҳир мана энди «Бухоро сити» лойиҳаси доирасидаги йирик савдо мажмуаси қурилишида ўз ишини топди.
 

Дарвоқе, бу йил Бухоро шаҳридаги 866 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилиб, ишга туширилгач, минглаб янги иш ўринлари яратилади. Биргина мана шу «Бухоро сити» таркибидаги “Karvon shopping” савдо мажмуасида 3 мингга яқин доимий иш жойи очилади. Уларнинг аксариятида ёшлар иш бошлайди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар