2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Жиззахда сайёр қабул: Барча мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, республика марказий идора ва муассасалари масъуллари томонидан Жиззах вилоятида оммавий сайёр қабуллар ўтказилаётир.

Вилоятда минтақавий шаклда уч кун давом этиши мўлжалланган сайёр қабулнинг дастлабкиси Дўстлик туманидаги Наврўз қишлоғидан бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходимлари, Республика Олий суди, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари ҳамда бир қатор марказий муассасалар вилоят хокимлиги ва сектор раҳбарлари иштирокидаги оммавий қабулда Дўстлик, Арнасой ва Мирзачўл туманлари қамраб олинди.

Дўстлик туманида яшовчи Шоҳсанам Сувонқулова ўзи уйи йўқлиги туфайли икки нафар фарзанди билан ижарада яшаб келаётир. Ўзи ишсиз, турмуш ўртоғи иккинчи гуруҳ ногирони. Уни Республика маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова қабул қилиб, вазирликнинг туман бошқармаси, туманнинг тегишли раҳбарлари билан мурожаатни ўрганиб чиқди.

 

photo_2020-06-04_20-37-04.jpg


Ҳозир туманда уй қурилмаётир. Аммо бу оилага уй керак. Шунинг учун Ш. Сувоқулова уй олишга Ипотека банки субсидиясини олувчилар рўйхатига биринчи навбатда киритилди. Унинг ўзи маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси қошида ташкил этилган касбга ўргатиш курсида ўқитиладиган бўлди. Ўқиш даврида унга тўланадиган стипендия ҳозирча оиласини боқишга ёрдам бўлади.

Ҳозирги пандимия даврида кам таъминланган оилаларда моддий қийинчиликлар янада ортди. Дўстлик тумани Олтин водий қишлоғида яшовчи Марғуба Анорова ҳам шу қийинчилик туфайли сайёр қабулга келганлардан бири.

– Турмуш ўртоғим ногирон, бир ўғлимни Тошкентда даволатишимизга тўғри келиб, оиламизда моддий қийинчилик юзага келди, – дейди Марғуба Анорова. – Яшаётган уйимизни таъмирлашда ёрдам сўраб Президент маслаҳатчиси қабулида бўлдим. Мурожаатимни тумандаги тегишли раҳбарлар билан муҳокама қилиб, бир ой ичида уйимиз таъмирланадиган бўлди. Давлатимизнинг бу яхшилигини умрбод ёддан чиқармайман.

 

photo_2020-06-04_20-37-17.jpg


Оммавий қабулда жами 100 нафардан зиёд фуқаро турли масалалар бўйича мурожаат этди. Мурожаатларнинг асосий қисми шу ернинг ўзида ҳал этилди. Вақт, маблағ талаб этадиган мурожаатлар тегишли идораларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.

Сайёр оммавий қабулга моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, ободонлаштириш ва йўлларни таъмирлаш, газ, электр, таъминоти бўйича одамларни қийнаётган муаммолар жойида кўриб чиқиб ҳал этилгани одамларнинг давлатимиз сиёсатига, ислоҳотларнинг истиқболига ишончини янада оширди.

Оммавий сайёр қабул давомида Президентимиз фармони билан фуқаролиги бўлмаган икки нафар киши Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилингани муносабати билан уларга фуқаролик паспортлари тантанали топширилди. Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган Шукур Жунусов ва Шоҳида Ермонова давлатимиз раҳбарига ўзларининг самимий миннатдорчилигини билдирди.

 

photo_2020-06-04_20-37-13.jpg


Кунинг иккинчи ярмида шу таркибдаги вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида Пахтакор тумани марказий истироҳат боғида оммавий қабул бўлди. Унда Пахтакор, Зафаробод ва Шароф Рашидов туманлари аҳолисининг муаммолари ўрганилди.

Президентимиз томонидан одамларнинг мурожаатларига қулоқ тутиш ҳар бир мутасадди раҳбарнинг олдида турган энг муҳим вазифалардан бири сифатида қўйилаётганида чуқур маъно ва халқнинг турмушини яхшилашга қаратилган эзгу мақсад мужассам эканлиги оммавий сайёр қабуллар давомида ўз ифодасини топди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Республика марказий идора ва муассасалари масъуллари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар