2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Қашқадарёда аҳоли мурожаатларига қандай ёндашилмоқда?

Карантин кунларида ҳам аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, энг кичик масаладан тортиб, ҳудудлар ободлиги, одамларнинг фаровон ҳаёти учун хизмат қиладиган катта муаммоларгача ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Жорий йилнинг шу давригача Қашқадарё вилоятидаги Президент Халқ қабулхонасига 5 минг 693 та мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг 4 минг 349 таси қаноатлантирилган.

Аниқ мисолларга мурожаат қилсак. Қарши шаҳридаги «Арал» маҳалласида 2 мингдан ошиқ аҳоли яшайди. Аммо ҳудудда умумтаълим мактаби йўқлиги сабабли ўқувчилар 2-3 км. йўл босиб, қўшни маҳаллалардаги мактабларга қатнаб ўқишга мажбур бўлишган. Аҳоли маҳаллаларида мактаб учун ажратилган ер борлиги, аммо қурилиши бир неча йиллардан буён амалга ошмай келаётганини айтиб, шикоят аризаси билан чиқишган. 

 

Мурожаатлардан сўнг мактаб инвестиция дастурига киритилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Дастурга асосан 3 қаватли, 630 ўринли замонавий билим даргоҳи қад ростлади. Ушбу янги мактабда ўқувчиларнинг беками-кўст билим олишлари учун барча шарт шароит ва қулайликлар яратилмоқда. 

 

photo_2020-06-02_20-45-25.jpg  


Қарши шаҳридаги «Гунгон», «Ғафур Ғулом», «Кат» маҳаллалари аҳолисининг ҳам бир неча йиллик муаммолари ҳал этилмоқда. Ушбу маҳаллаларни кесиб ўтувчи «Алишер Навоий», «Насаф» кўчалари таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги транспорт қатнови ва йўловчиларнинг ўтиб қайтиши учун қийинчилик туғдираётганидан ташқари ёзда атрофга тарқаладиган чанг тўзон, қишда ҳосил бўладиган кўлмак ва лой атроф муҳитга ҳам зарар етказаётгани аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Ва ниҳоят, бу муаммо ҳам ўз ечимини топди.   


«Навоий» ва «Насаф» кўчаларини таъмирлаш учун республика бюджетидан 16 миллиард 150 миллион сўм маблағ ажратилди. Айни пайтда йўл корхоналари томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Тор, ўнқир-чўнқир кўчалар 4 тасмали, кенг ва равон йўлга айланаяпти. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида йўлни икки томонида пиёдалар йўлакчалари қурилиб, сув қочириш лотоклари барпо этилаяпти. 

 

Ёритиш тармоқлари янгиланаяпти. Тупроқ, иқлим шароитидан келиб чиқиб, турли манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари амалга оширилаяпти. Йўл қурилиши муносабати билан 700 дан ортиқ ишсиз ёшлар ишга қабул қилинди.

Албатта, аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш, оилаларнинг даромадини ошириш энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада фойдаланилмай келинаётган ерларни ўзлаштириш ҳисобига иш ўринларининг яратилаётгани ҳар томонлама самарали бўлмоқда. Вилоятда маҳаллий ҳокимиятларнинг кўмаги ва тадбиркорларнинг ташаббуси билан 23 та ишлаб чиқариш кооперациялари ташкил этилди. Уларга 732 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар ва ёшлар бириктирилди.

 

photo_2020-06-02_20-45-29.jpg

 

 Бандликка кўмаклашиш марказининг жамғармаси ҳисобидан кооперация аъзолари учун 2 миллиард 566 миллион сўм миқдорида субсидиялар ажратилди. Қир-адирлик ва лалми ерлар ўзлаштирилиб, 1 минг 365 гектар янги ерлар очилди. Бундан ташқари самарасизлиги туфайли фойдаланишдан чиқарилган 659 гектар ер қайтадан экин майдонларига айлантирилди. 

 

Янги очилган ерларда суғориш тармоқларини йўлга қўйиш учун 22 та артезиан қудуқлар қазилиб, оби ҳаёт чиқарилди, 19 та сув насослари янгидан ўрнатилди, 15 км. лотоклар қурилди, 16 км.лик канал ва ариқлар тозаланди.

«Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси доирасида Қарши туманидаги «Хонобод» массивида қаровсиз, фойдаланилмай турган 93 гектар ер майдони 132 нафар йигит қизга имкониятига қараб, 50 сотих ва 1 гектардан бўлиб берилди. Сув чиқиши қийин бўлган майдон текисланиб, шудгор қилинди. Ҳудуддаги яроқсиз аҳволга келиб қолган трансформатор таъмирланди. 

 

Сув йўллари очилиб, 3 та артезиан қудуғи ўрнатиб берилди. Натижада қақраб ётган замин оби ҳаётдан баҳра олди. Шоҳрух Бобошарипов ва Дилноза Салимова ёш оилалардан бири. Бугун улар бир гектар ернинг эгаси. Дастлаб эккан 400 туп олма кўчатлари бугун баравж ривожланаяпти. Улар ҳосилга киргунига қадар ердан самарали фойдаланиш ва даромад кўриш учун ниҳоллар орасига помидор, пиёз сингари полиз экинлари экиб, парвариш килишаяпти. 

 

photo_2020-06-02_20-45-37.jpg  


Имкониятлар ҳисобга олиниб, ушбу ҳудудда яна 500 гектар ер ўзлаштирилиб, 500 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага ва ёшларга бўлиб берилиши режалаштирилаяпти.

Вилоят Халқ қабулхонасининг ёрдами билан яна бир тадбиркорнинг нияти ушалди. «Отчопар» маҳалласида истиқомат қилувчи Шуҳрат Одиловга ҳам «Хонобод» массивидан 5 гектар ер ажратиб берилди. Йиллар давомида фойдаланилмай келинган, янтоқзорга айланган ер бугун обод манзилга айланди. Яхши ниятлар билан ерга қадалган узум кўчатлари бугун барг чиқарди. Қатор ораларига бодринг, помидор, булғор қалампири экилди. Экинларни томчилатиб суғориш йўлга қўйилди.

Эътибор ва ғамхўрлик, қўллаб қувватлаш, ҳар қандай далда эртанги кунга бўлган ишончни, инсон иродасини мустаҳкамлайди. Президент Халқ қабулхоналари эса ушбу эзгу саъй-ҳаракатларда доимо элимиз кўмакдоши бўлиб келади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти

Фойдали ресурслар