2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ қабулхоналари бугун халқимизнинг ишонч манзилига айлана олди

Ишонч. Инсон учун бахт омилларидан бири бу. Президент Халқ қабулхоналари бугун халқимизнинг ишонч манзилига айлана олди. Бунга эса етарлича асос бор. Аниқ рақамлар фикримизнинг исботидир.

Жорий йилнинг биринчи чораги натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонасига аҳоли томонидан жами 2 минг 91 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг аксар қисми, яъни 90 фоизи тезкорлик билан ҳал этилган.

 

Жумладан, Косонсой тумани “Жар” маҳалласи аҳолисини мактаб масаласи йиллар давомида қийнади. Қишнинг чилласи-ю ёғингарчилик кунларда узоқ масофа босиб қўшни қишлоққа иложсиз қатнаб таълим олаётган ёшлар учун бу масалага нуқта қўйилди. Набихон ота Саломовнинг маҳалла номидан Халқ қабулхонасига қилган мурожаати қисқа фурсатларда кўриб чиқилиб, ижросига киришилди. 8,2 миллиард сўм маблағ эвазига қурилаётган 420 ўринли мактаб сентябрь ойида иш бошлайди.

 

Эрта учун қайғуриш бугун тўғри тадбир кўрмоқдан бошланади. Келажак эгалари ёшларни ишли, мулкли қилиш – энг долзарб масала ва истиқболнинг меваси аслида. Яхши тажрибага айланган вилоятдаги ёшларга иссиқхона қуриб бериш лойиҳаси минглаб тақдирларнинг бурилиш нуқтаси бўлди. Президент Халқ қабулхонасига келиб тушган кўплаб мурожаатлар асосида Косонсой туманидаги 28 гектар ер майдони 220 нафар кам таъминланган, кўмакка муҳтож ёшларга 8 сотокдан бўлиб берилди. Қурилаётган иссиқхоналар энди ёшларнинг даромад манбаи бўлади. Хориж мамлакатларида ишлаб, минг бир қийинчиликларни бошдан ўтказган Баҳодир Тошпўлатов ҳам бугун ўз элида ўз ерига эга бўлди.

 

Кўптармоқли фермер хўжалигини йўлга қўйишга киришган “Ибодулла ГОЛД инвест” ФХ раҳбари дастлаб ер майдони етишмовчилиги сабаб муаммоларга дуч келди. У бу масала билан Халқ қабулхонасига борди ва шу ерда ечим топишига эришди. Косонсой туманининг чекка ҳудудидан ер майдони ажратилди. Ҳозирда 120 та қорамол, 225 бош қўй, 25 та туяқуш ва 30 қути асалари боқаётган хўжалик раҳбари бу ишлар ҳажмини янада кенгайтириш ниятида. Наманган вилоят Халқ қабулхонаси хўжаликка зарур бўлган ер майдонини янада кенгайтириш борасидаги масалани ҳам тез кунларда ҳал қилишини билдирди.

 

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, Халқ қабулхонаси аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашда қатор ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, “Террий Жар Текстил” корхонасида ишлаётган 700 нафар ишчининг 60 нафари айнан Халқ қабулхонаси мутасаддилари тавсияси билан ишга қабул қилинган.

 

Косонсой тумани “Баҳористон” маҳалласи фуқароларининг янги болалар боғчасига зарурати юзасидан қилган мурожаати ҳам тез орада ўз ечимини топди. Қишлоқда мазкур 100 ўринли мактабгача таълим маскани энди болажонлар ун хизмат қилади. Карантин тугаши биланоқ бу маскан кичкинтойларни ўз бағрига олади.

 

Президент Халқ қабулхоналари эзгу йўлдаги саъй-ҳаракатини, меҳнатини давом эттираверади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар