2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
25 мингдан зиёд гектар ер майдонлари ёшларга ажратилди

Юртбошимиз топшириғига асосан Президент Халқ қабулхоналари бошчилигида жойларда сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида 2020 йилнинг 1-чораги натижаларига кўра, республика бўйлаб жами 25 мингдан зиёд гектар ер майдонлари ёшларга ажратилди. Жумладан, 1 277 га. сабзавот, 1 787 га. полиз, 10 296 га. дуккакли экинлар, 7 727 га. бошоқли дон экинлари ва 391 га. картошка экиш учун, 3 866 га. эса боғ яратиш учун ажратиб берилди.

 

Ёшларга бириктириб қўйилган кооперация ва кластер ёрдамида ерлар шудгор қилинган ҳолда жами 4 мингга яқин гектар майдонга сабзавот, полиз, дуккакли экинлар, бошоқли дон экинлари ва картошка уруғлари қадалди, 335 минг туп мевали ва 135 минг туп манзарали дарахтлар экилди.

 

Мисол учун, бугунги кунда Хоразм вилоятида 39 мингга яқин ишсиз ёшлар бор. Манзилли режага кўра йил охиригача уларнинг 29 минг нафари, яъни 74,5 % нинг бандлиги таъминланиши назарда тутилган. “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси асосида ажратиб берилаётган ерлар уларга имконият эшикларини очди десак, муболаға эмас.

 

Ёки Андижон вилоятини олсак. Мазкур лойиҳа асосида 2 мингга яқин ёшларнинг ҳар бирига ўртача 21 сотихдан жами 400 гектар экин ер майдони ажратилиб берилди. Ҳозирда жойларда иссиқхоналар ташкил этилиб, барча ерларга турли хил сабзавот экинлари, мевали ва манзарали дарахтлар экилиб, парвариш қилинмоқда. Яқин кунларда экинлар ҳосилга киради.

 

Навоий вилоятида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида ёшлар учун 840 гектардан зиёд бўш ётган ер майдонлари ажратиб берилди. Уларни суғориш учун 11 та янги қудуқ қазилди, яна 150 дан зиёд қудуқ бўйича қазиш ишлар олиб борилмоқда. 20 километрга яқин ариқлар қазилди. Бугунга қадар ўзлаштирилган 400 га. яқин ҳудудга уруғ ва ниҳоллар экилди. Жумладан, 12 гектарга — сабзавот, 78 га — полиз, 113 га – дуккакли ва картошка уруғлари қадалди, 119 гектарга эса мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

 

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида эътирофга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, лойиҳа бўйича қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган “Мўйноқ келажаги бунёдкорлари” МЧЖ ташкил қилиниб, ушбу корхонанинг устав фонди 75 та автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникалари ва механизмлари ҳисобига шакллантирилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли қарори билан, “Мўйноқ келажаги бунёдкорлари” МЧЖга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун белгиланган тартибда бўш турган ер участкалари ва захира ерлар ҳисобидан Мўйноқ — 5 000 га., Қўнғирот 3 000 га. ва Тахтакўпир 2 002 га. туманларидан, жами 10 002 га. ер майдонлари экинлар экиш учун ажратиб берилди. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасининг қолган туманларида ҳам ёшларга деҳқончилик билан шуғулланиш учун қарийб 7,8 минг гектар ерлар ажратилган. Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида қарийб 1,8 минг нафар ёшнинг бандлигини таъминланади.

 

Ўз ўрнида шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, республика бўйлаб тижорат банклари томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, жами 5719 та лойиҳа учун 247,6 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Ҳар бир лойиҳага ўртача 43,3 млн. сўмдан тўғри келади.

 

Бугунги синовли кунларда ҳам Президент Халқ қабулхоналари бошчилигида бу борада амалий ишлар тизимли равишда давом этяпти.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси

Фойдали ресурслар