2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент Халқ қабулхоналари элнинг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигига хизмат қилмоқда

Мамлакатимиз раҳбарининг “Одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур”, деган ҳаётбахш ғояси бугунги синовли кунларда ҳам ўзини тўлиқ оқламоқда.

Айтганларимиз Президентимиз асос солган халқ билан мулоқот тизимининг амалий натижалари, жойларда ташкил этилган Президент Халқ қабулхоналари фаолияти асосида ўзгалар кўмагига муҳтож, нажот кутаётган инсонларга кўрсатилаётган кўмаклар асосида ҳам ўз исботини топмоқда.

Коронавирус пандемияси салбий таъсирини юмшатиш борасида бошланган хайрли ишлар бугун Президент Халқ қабулхоналари иш фаолиятининг асосига айланиб улгурди. Карантин эълон қилинган айни кунларда Президентимизнинг Фарғона вилояти Халқ қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар ҳам эндиликда он-лайн тартибда қабул қилиниб, ҳар бир мурожаат ўта қисқа фурсатларда ўрганиб, таҳлил қилинмоқда ва зудлик билан ечими топилмоқда.

Мазкур айтилганларга исбот топиш учун узоққа бориш шарт эмас! Мисол тарзида Бағдод туманини олайлик. Ўтган бир ҳафта давомида Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида туман бўйича 700 дан зиёд эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий кўмак пакетлари – озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами марказлашган ҳолда етказиб берилди. Ҳозирда эса яна 1300 та оилага шундай кўмак маҳсулотлари тайёрланяпти. Яқин кунларда улар ҳам ўз эгаларига етказилади.

Тумандаги ҳомийлар шундай синовли кунларда ўзининг беғараз ёрдамини кўрсатиш қалб амрига айланган инсонлар томонидан етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотлари санитария ва гигиена меъёрларига тўлиқ амал қилинган ҳолатда саранжомланяпти ҳамда маҳаллалар кесимида шакллантирилган рўйхатлар асосида кўмак кутаётган инсонларга етказиб бериляпти.

Шундай беғараз кўмак “Намуна” МФЙ ўрамида истиқомат қилувчиМансуржон Раҳмоновлар оиласига ҳам олиб борилди. Оилада тўртта жон истиқомат қилади. Оила бошлиғи мавсумий ишлар билан банд бўлган. Рафиқаси бола тарбияси билан банд. Айни кунларда жорий этилган тартиб бўйича уйида қолаётган бу инсонларга гўшт, макарон, ун, ёғ, сабзавот маҳсулотлари икки ҳафтадан кўпроқ вақтга етадиган даражада олиб кириб берилди.

 

photo_2020-04-16_20-28-57.jpg


Фурқат тумани аҳолиси мурожаатлари билан ишлаб келаётган Президент Халқ қабулхонасида ҳам келиб тушаётган мурожаатлар мазмун-моҳияти кўпчилик ҳолларда карантин эълон қилинган кунларда аҳолини ўйга солаётган масалалар билан боғлик. Деҳқон бозорларидаги нарх-наволар, пенсия ва нафақалар тўлови, дезинфекциялаш жараёнларидан бошлаб овлоқ қишлоқларда вужудга келаётган муаммолар келиб тушмоқда ва уларнинг ечимини топиш чоралари зудлик билан кўрилмоқда.


Мисол учун, “Фарғона сувтаъминот” МЧЖ Фурқат тумани бўлими ходимлари аҳоли томонидан Халқ қабулхонасига келиб тушган тоза ичимлик сувини етказиб бериш бўйича мурожаатларни қондириш, жойларда юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиш ишлари билан бандлар. Умуман,нафақат тоза ичимлик суви таъминоти, коммунал тармоққа дахлдор бўлиб, Президент Халқ қабулхонасига келиб тушаётган барча масалалар зудлик билан ҳал этилишига эътибор сусаймаган.

Фурқат туманида Президент Халқ қабулхонаси томонидан деҳқон бозорларидаги нарх-наволар мўътадиллигини сақлаш, айниқса, нархларнинг сунъий ўсиб кетишидек нохуш ҳолларга йўл қўймаслик масаласига эътибор кучайтирилган. Бундан ташқари, деҳқон бозорларига етказувчи йўллар карантин талабларига кўра дезинфекцияланмоқда, бозорларга киришда санитар-шифокорлар фаолияти ташкил этилди, бозор ҳудудлари мунтазам зарарсизлантирилмоқда. Маҳсулотлар сифати таъминланиши баробарида нарх-наволар барқарорлиги сақланмоқда.

Бугун қайси бир ҳудудга борманг, карантин постлари фаолиятини кузатасиз, кўча бўйларига жойлаштирилган лавҳалар барчани юқумли касалликдан ҳимояланишга чорлайди.

Шундай синовли кунларда Президент Халқ қабулхонаси фарғоналикларни бирдамликда ва ҳамжиҳатликда иш тутиб, ён-атрофдагиларни кўллаб-қувватлаш, авваламбор, инсоний меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлашга эрта-ю кеч хизмат қилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар