2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистонлик шифокорлар коронавирусни даволашда янги усулни қўллайдилар

Мамлакатимизда коронавирусни даволаш мақсадида янги бир усул — пандемиядан тузалиб чиққан инсонлар қони плазмасини касалликнинг оғир шаклини бошидан кечираётган беморларга қуйиш жорий этилиши мумкин.

Мутахассислар фикрича, COVID-19 инфекцияси билан тўқнаш келган беморлар қони плазмасида ушбу вирусга қарши иммун тўқималари ҳосил бўлади. Айнан шу тўқималар зарарли вирусни ўлдиради.


Шу ўринда табиий саволлар туғилади. Бу ҳолатда қайта қуйилган плазма орқали бошқа бирор касаллик юқиши хавфи йўқми? Айни амалиётнинг турли номаълум салбий асоратлари бўлиши мумкинми? 


Қайд этилишича, коронавирус инфекциясидан азият чекаётган беморларга янги плазма қуйилишидан олдин, ушбу қон таркибида бошқа хил инфекциялар бор-йўқлиги чуқур текширилади, тиббий кўрик, таҳлиллар ўтказилади. Қони таркибида ҳеч қандай зараркунанда ёки хасталик нишонаси йўқлигига ишонч ҳосил қилинган донор қонидан бошқа, оғир беморларга қуйиш учун озгина олинади. 


Айнан кам миқдор қон берган киши учун ҳам бирор салбий оқибат келтириб чиқармайди. Бу амалиёт илмий жиҳатдан исботланган. Кейин йиғилган қон плазмаларига яна бир бор қайта ишлов берилади ва касалликни оғир ўтказаётган беморнинг розилиги билан унинг танасига юборилади. Бу жараёнда шифокорлар томонидан белгиланган йўриқномаларга, шунингдек махсус муолажа тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилинади.


Энг муҳим жиҳати, COVID-19 инфекциясини енгиб ўтган одамлар қони оғир ва узоқ вақт давом этаётган касалликка учраган инсонлар ҳаёти учун курашда қўшимча имкониятлар яратади. Бу ҳолатда вирус билан курашиш жараёни тезлашади ва енгил кечади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти

Фойдали ресурслар