2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Минг оилага – минг туҳфа

Тошкент вилоятида камбағалликни камайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида “Минг оилага – минг туҳфа!” ижтимоий хайрия акцияси ташкил этилди.

Маълумки, Президентимизнинг жорий йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилган, шу жумладан, мамлакатимизда кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш ва ночорликдан чиқаришга кўмаклашиш бўйича Камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш лозимлиги қайд этилган эди.

 

Давлатимиз раҳбари шу йилнинг 27 февраль куни айни шу масалага бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Камбағалликни камайтириш ойлик ёки нафақа миқдорини кўпайтириш, ёппасига кредит бериш, дегани эмас. Бунинг учун, энг аввало, аҳолини касбга ўқитиш, молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш, инфратузилмани яхшилаш, фарзандларини ўқитиш, сифатли даволаниш, манзилли нафақа тўлаш тизимини жорий қилиш керак», деган эди.

 

Дарҳақиқат, одамларнинг меҳнат қилиб, бой бўлиши ва яхши ҳаёт кечириши учун зарур шароит яратиш биринчи навбатдаги вазифа ҳисобланади. Айниқса, дунё ҳамжамиятини коронавирус пандемияси ташвишга солиб турган, пандемия оқибатлари дунё иқтисодиётига салбий жиҳатдан жиддий таъсир ўтказиши тахмин қилинаётган мураккаб бир шароитда мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, бандлигини таъминлаш, шу орқали уларнинг реал даромадини ошириш борасидаги ишлар ушбу балонинг оқибатларини юмшатишда муҳим, албатта.

 

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишича, бу борада вилоятда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, ночор оилаларга ҳар томонлама кўмаклашиш, камбағалликни камайтиришнинг аниқ ва манзилли чора-тадбирларини белгилаш ва бу борадаги дастурий мақсад-вазифаларни ҳаётга жорий этиш юзасидан изчил фаолият олиб борилмоқда. 

 

Бу йўналишда, энг аввало, вилоят миқёсидаги ҳар бир маҳалла, туман ва шаҳарлар кесимидаги ҳақиқий ҳолат, мавжуд шароит ва имкониятлар чуқур таҳлил этилиб, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос бўлган анъаналаридан келиб чиққан ҳолда чоралар белгиланди. Бунда камбағалликка оид реал аҳвол, яъни маҳаллалардаги даромади кам оилалар сони ҳақида маълумот шакллантирилиб, ҳар бир туман ва шаҳарнинг салоҳияти, табиий ресурслари, ер ва инфратузилма имкониятлари инобатга олинди. Эътиборли жиҳати, мазкур йўналишда белгиланган вазифалар изчил амалга оширилмоқда.

 

Яна бир ибратли жиҳати шундаки, вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан вилоятда ижтимоий ҳимояга муҳтож, бемор ва ногиронлиги бўлган, якка-ёлғиз, эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Минг оилага - минг туҳфа!” ижтимоий хайрия акциясига старт берилди.

 

Хайрия акцияси доирасида вилоят ҳокимлиги томонидан саховатпеша инсонлар, ҳомийлар кўмагида мингта кам даромадли оиланинг ҳар бирига қорамол ҳадя қилиш кўзда тутилган.

 

Мазкур меҳр-саховат тадбири 25 март куни Оққўрғон туманидан бошланиб, 47 нафар камбағал ҳамда боқувчисини йўқотган оилага турмуш шароитини яхшилаб олиши учун бир бошдан соғин сигир берилди. 

 

– Қишлоқ шароитда соғин сигирнинг ўрни катта, – дейди Зарбдор маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Қодирова. – Чунки сигиринг бўлса оқ, яъни сут ва қатиғинг тайин бўлади. Яна, бир рўзғорнинг пишир-куйдири учун етарли сарёғ ҳам бўлади. Шундан келиб чиқиб, оиламизга бепул соғин сигир беришганида, хурсандчилигимдан йиғлаб юбордим, рости. Шундай бағрикенг, одамийлик, оқибат, хайр-саховат устун юртда яшаётганимга яна бир бор шукрона айтдим. Биринчи навбатда, биз каби қўли калта оилаларни қўллаб-қувватлаётган, камбағаллигимизни аритаман деб туну кун заҳмат чекаётган Президентимиздан чексиз миннатдорман. Энди бизнинг уйимизга ҳам барака кирди, оғзимиз оққа етди. 

 

Камбағал оилаларнинг турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилган “Минг оилага - минг туҳфа!” ижтимоий хайрия акцияси барча шаҳар ва туманларда давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар