2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр учрашувда муаммолар ҳал этилмоқда

Людмила Рафиқова 58 йилдан буён Тошкент вилояти Бўка туманидаги Алхажар қишлоғида истиқомат қилади. Аммо шу кунгача яшаб турган уйининг эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжати йўқ эди.

Фуқаро Л.Рафиқова бир марталик умумдавлат акцияси доирасида тегишли тартибда мурожаат қилиб, барча тўловларни амалга оширганига қарамай шу кунгача туман ҳокимининг турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича қарори қабул қилинмай, мурожаат пайсалга солиб келинаётган эди.

Давлат хизматлари Агентлиги вилоят бошқармаси томонидан Алхажар қишлоғида ташкил этилган навбатдаги сайёр учрашувда Л.Рафиқова ушбу масала бўйича амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилди. Бошқарма мутахассислари томонидан фуқаронинг мурожаати атрофлича ўрганилиб, шу куннинг ўзида туман ҳокимининг турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича қарори мурожаатчига топширилди.

Вилоят давлат хизматлари бошқармаси томонидан сайёр учрашувлар ташкил этиш, бу орқали аҳолини қийнаб келаётган муаммолар билан яқиндан танишиш ва уларни жойида ҳал этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Олис ҳудудларда олиб борилаётган сайёр давлат хизматларини кўрсатиш чоғида уйма-уй юриб, марказлар орқали хизматлардан фойдаланишнинг афзаллик ва қулайлик томонлари тушунтирилмоқда.

Алхажар қишлоғида бўлиб ўтган сайёр учрашувда ҳам ана шундай тарғибот ишлари олиб борилди. Тарғибот тадбири доирасида маҳалла аҳолиси ўзини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар, шунингдек, ечими топилмаётган муаммолар бўйича мурожаат қилди.

Шу қишлоқда истиқомат қилувчи Рустам Раҳимов ўзбошимчалик билан қурилган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида давлат хизматлари марказига мурожаат қилган. Бироқ шу кунга қадар туман ҳокимнинг тегишли қарори қабул қилинмаётган эди. Сайёр учрашувда фуқаронинг ушбу мурожаати ҳам ижобий ҳал этилиб, туман ҳокимининг турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича қарори Р.Раҳимовга топширилди.

Сайёр тадбирда шунингдек, қишлоқ аҳолисининг таълим, тиббиёт, коммунал соҳага оид бошқа мурожаатлари ҳам кўриб чиқилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар