2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Олис қишлоқ аҳолиси ва сайёҳларга сайёр давлат хизматлари

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чимён қишлоғида аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва сайёҳларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизими жадал ривожланиб бораётгани давлат хизматлари кўрсатилишида очиқлик, тезкорлик ва шаффофликни таъминлаш, жисмоний ва юридик шахслар ортиқча вақт йўқотишининг олдини олиш ва, асосийси, коррупциянинг олдини олишга хизмат қилаётир.

Бу борада Президентимизнинг 2020 йил 31 январдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан тизимда қатор устувор йўналиш ва вазифалар белгилаб берилгани давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

 

photo5314776984192134609.jpg


Бўстонлиқ тумани марказидан 33 километр узоқда жойлашган Чимён қишлоғи аҳолисининг туман марказига бирор ҳужжат билан боғлиқ иш учун бориб келиши, айниқса, айни қиш-қировли кунлар, қолаверса, тоғли йўл бўйлаб қийин кечади. Шу маънода, туман давлат хизматлари маркази томонидан мазкур қишлоқда ташкил этилган навбатдаги сайёр давлат хизматлари кўрсатиш тадбири олис қишлоқ аҳолиси учун айни муддао бўлди.

Сайёр тадбирда дастлаб туман давлат хизматлари маркази мутахассислари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъекти вакилларига 130 дан ортиқ давлат хизматлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шундан сўнг махсус автобусда мутахассислар томонидан қишлоқ аҳолисига тезкор давлат хизматлари кўрсатилди.


– Сайёр хизмат давомида аҳолига нафақат давлат хизматлари кўрсатилди, балки уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида қонунчилигимиз ва тизимимиздаги янгиликлар тарғиб қилинди, – дейди туман давлат хизматлари маркази директори Суҳроб Қосимов. – Мурожаатларнинг аксарияти жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР)ни олиш, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, электр ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш, фарзандларини давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш учун йўлланма берилиши кабилардан иборат бўлди. Шу куни якка тартибдаги тадбиркор сифатида 2 та фуқаро давлат рўйхатидан ўтган бўлса, 4 та тадбиркорнинг фаолияти қайта тикланди. 20 га яқин турар жой эгалиги тан олинган фуқароларнинг кадастр ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Электр ҳисоблагичларини қиёсловдан ўтказиш бўйича 10 га яқин ариза олинди. Умуман, кўрсатилган хизматлардан қишлоқда истиқомат қилувчи 100 нафарга яқин аҳоли самарали фойдаланди.

 

photo5312424205402353146.jpg


Чотқол тоғ тизмасининг денгиз сатҳидан 1 минг 600 метр баланд қисмида жойлашган Чимён қишлоғида 900 дан ортиқ хонадон бўлиб, 3 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади.

– Айни қиш-қировли кунларда туман марказига бориб келишимиз янада қийинлашади, – дейди “Чимён” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жўлдибой Мадиев. – Лекин бирор бир кун йўқки, аҳоли, айниқса, тадбиркорларимиз юмуш билан давлат хизматлари марказига бормаса. Шу маънода, давлат хизматлари маркази мутахассислари ўзлари мобиль автобусда келиб, биз учун давлат хизматлари кўрсатаётгани ишимизни янада осон қилмоқда. Аҳолининг ҳам вақти, ҳам нақди тежалиб, узоғи яқин, оғири енгил бўлди.

Ҳар фаслнинг ўзгача гашти бор, албатта. Айниқса, кумуш қиш ўзининг таровати билан кўзларга қувонч, қалбларга хотиржамлик бахш этади. Дам олиш кунлари кўпчилик юртдошларимиз қишнинг ана шу чиройидан баҳраманд бўлиш учун тоғга отланади. Пурвиқор Чимён тоғлари ҳам қишни, оппоқ қорни хуш кўрувчи сайёҳлар билан гавжум.

 

photo5312424205402353147.jpg


Давлат хизматлари марказининг навбатдаги манзили “Чимён” дам олиш маскани бўлди. Бу ерда давлат хизматлари маркази мутахассислари томонидан дам олувчиларга мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунча берилиб, тезкор, қулай ва шаффоф давлат хизматлари кўрсатилди.

Дам олиш масканида сайёр хизмат кўрсатиш билан бир қаторда, марказ ходимлари томонидан дам олишга келган юртдошларимизга иссиққина кофе улашилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар