2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Инсон ўз уйига эга бўлмагунча, чин ҳаловат нималигини билмайди

“Икки йил аввал кам таъминланган оилалар учун қурилган кўп қаватли уйдан икки хона ажратиб беришган эди. Унгача қарийб йигирма йил уч фарзандим билан ижарадан-ижарага сарсон бўлиб юрган эдик. Йиққан маблағимиз рўзғордан ортмасди.

Эшик тақилласа, ўзим ҳам, болаларим ҳам хавотирга тушарди. Уй эгаси келиб, бирор айб топади ёки уйни бўшатиб қўй дейдими, деган хавотирда бўлардик. Шунда билдим, инсон ўз уйига эга бўлмагунча, чин ҳаловат нималигини билмас экан.

 

Уйли-жойли бўлган инсон эса чин маънода озодликка эришади, у энди майда ташвишлардан баландроқ орзу-мақсадлар сари интилади. Ҳозир кичик фарзандим ёнимиздаги мактабга боради. Катталари олийгоҳда таълим олмоқда. Топганимизда ҳам барака бор.”

 

Бу кам таъминланганлар учун қурилган уйлардан бирининг соҳибаси Мақсуда Абдушукурованинг дил сўзлари эди.

 

Дарҳақиқат, кейинги йилларда аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласига давлат даражасида эътибор қаратилмоқда. Халқимизни арзон уй-жой билан таъминлаш ғояси Президентимизнинг сайловолди дастуридаёқ илгари сурилган эди ва Давлатимиз раҳбари фаолиятини илк кунларидан инсонпарварликнинг олий намунаси бўлган ушбу ташаббусни ҳаётга татбиқ этди. 

 

Айни вақтда олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, халқимиз эҳтиёжини қондириш учун ҳар йили 145 минг хонадондан иборат уйлар қуриш керак экан. 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги ва 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларининг қабул қилиниши нафақат қишлоқлар, балки шаҳарларда ҳам улкан бунёдкорлик билан қамраб олинишига замин яратди. Ҳамма жойда уйлар қурилиши жадал тус олди. Энг муҳими, уй –жойларни қуришда ҳудудларнинг демографик хусусиятлари, уй-жойга бўлган эҳтиёт кўрсаткичлари ҳам ҳисобга олина бошланди.

 

2016 йилда давлат дастурлари доирасида қишлоқларда 13 мингта турар жой, тадбиркорлар томонидан 13 минг 189 хонадонли уй (жами 26 минг 189 та) қурилган бўлса, 2017 йилда 7919 хонадондан иборат 191 кўп қаватли, 2018 йилда 6760 хонадондан иборат 413 та кўп қаватли уй қурилиб фойдаланишга топширилди.

 

Бу йил бунёдкорлик кўлами янада кенгайди. Хусусан, 17587 хонадондан иборат 403 кўп қаватли уй қурилмоқда.

Агарда битта хонадонни бир неча инсон ҳаётига дахлдорлигини инобатга оладиган бўлсак, янги йилни яна 10 минглаб юртдошларимиз ўзларини ватан ичра мўъжаз ватанида шукроналик билан қарши олади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар