2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Шерободда сайёр қабул: ишда – натижа, муаммода – ечим муҳим

Одамлар билан очиқ мулоқотда бўлиб, уларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга, ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилади.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Шеробод тумани, Қорабоғ қишлоғи, “Майдон” маҳалласида ўтказган сайёр қабулида ҳам бу яққол ўз ифодасини топди.

Вилоят, туман ҳокимликлари мутасаддилари, секторлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари иштирок этган сайёр қабулда “Майдон” ва унинг атрофида жойлашган маҳаллалар аҳолисининг асосан коммунал соҳа, йўл қурилиши, соғлиқни сақлаш, таълим тизимига алоқадор бу мурожаатлари диққат билан тингланиб, масалага дахлдор бошқармалар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди.

Сайёр қабул якунида кўтарилган муаммолари ечимини топган жуда кўп юртдошларимизнинг юз-кўзи чақнаб, кўтаринки кайфиятда чиқаётганини кўриб мамнунлик ҳис этдик.

– Қишлоғимизнинг ички йўллари турли ёғингарчилик ва селлар туфайли носоз аҳволга келиб, йиллар давомида одамларимизга катта қийинчиликлар туғдирмоқда. Қолаверса, бу ерда жойлашган 34-умумтаълим мактабимизда компьютер техникаси, спорт анжомлари, мусиқа асбоблари етишмаслигидан қийналиб келаяпмиз – дейди мактаб ўқитувчиси Азамат Отамуродов. – Вилоятимиз ҳокими бу муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш тўғрисида мутасаддиларга топшириқ бериб, қилинган ишларни шахсан ўзлари яна келиб кўришларини айтдилар. Ниҳоят, кўп йиллик муаммоли масалаларимиз ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Шу тариқа, аксарият мурожаатларда келтирилган ижтимоий-иқтисодий муаммолар ўз жойида ҳал этилиб, мурожаатчининг талаби қондирилди. Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар, мурожаат эгаларига тушунчалар берилди.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси

Фойдали ресурслар