2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Оролбўйида келгусида яна қандай йирик лойиҳалар амалга оширилади?

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга жорий йил 20-21 август кунлари кунлари ташриф буюрган эди. Ташриф якуни билан 2019-2021 йилларда Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантириш бўйча дастур қабул қилинди.

Ушбу дастурга кўра, кейинги 3 йилда жами 14 триллион 684 миллиард сўм эвазига 697 лойиҳа амалга оширилиши белгиланган ҳамда шунинг ҳисобидан 14 мингга яқин иш ўринлари яратилиши назарда тутилган. Бунда хорижий инвестицияларнинг ҳиссаси 914 миллион 735 минг долларни ташкил қилмоқда.

 

Бугунги кунда Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри, Мўйноқ ва Қанликўл туманлари, энг чекка қишлоқлари ҳам катта қурилиш ва ободонлаштириш майдонларига айланган. Президентимизнинг ташрифи давомида ҳудудни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган 5 та асосий вазифа белгилаб берилди. Инвестицияларни кенг жалб қилган ҳолда саноатни жадал ривожлантириш, соҳаларда саноат корхоналарини ташкил қилиш, тадбиркорликка кенг йўл очиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигига замонавий технологияларни жорий этиш, ҳосилдорликни ошириш, саноат корхоналарини ишга қўшиш ва халқимиз учун замонавий инфраструктурани яратиш, Оролбўйи халқининг яшаш шароитларини яхшилаш ушбу вазифаларнинг моҳиятини ташкил қилади.

 

Ҳудудда кейинги уч йил ичида амалга ошириладиган энг йирик лойиҳалардан Қипчоқ посёлкаси қошидан Амударёга автомобиль ва темир йўл кўпригини қуриш, Нукус-Оқтов йўналиши бўйича автобус ва темир йўл қатновини йўлга қўйиш, “ Нукус-Қўнғирот-Довут ота” автомобиль йўлининг 240 километр қисмини таъмирлаш ишларини таъкидлаш мумкин. Шунингдек, Қораўзак ва Тахтакўпир туманлари марказларида “Обод марказ” дастурларини амалга ошириш режалаштирилган.

 

Алоҳида таъкидлаш жоиз, бугунги кунда Қораўзак туманидаги “ Тебинбулоқ” кони асосида кон-металлургия мажмуасини қуриш лойиҳаси бошланмоқда.

 

Уч йилга мўлжалланган дастурга кўра, Нукус шаҳрида лак-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасини ишга тушириш, 50-60 фоиз ғалла майданларини чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва дон корхоналарига кластер усулида бириктириш, Германиянинг тажрибали мутахассислари ва замонавий технологиялари асосида наслчилик ва чорвачилик кластерларини очиш, “ Дарёоралиғи” сув сақлағичида йилига 20 минг тонна балиқ етиштириш, ноябрь-февраль ойларида Орол денгизининг қуриган майдонидаги 700 минг гектарга саксовул экиш ишлари режалаштирилган.

 

Шунингдек, “Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди”нинг маблағлари ҳисобидан Мўйноқ туманида Корея технологияси асосида кўп тармоқли тиббий клиникани ҳамда 100 ўринлик эмлаш-реабилитация марказини қуриб, фойдаланишга бериш, Элликқалъа, Мўйноқ ва бошқа туманларнинг туризм потенциалидан самарали фойдаланиш, янги туризм маршрутларини очиш, Нукус шаҳрида “Нукус сити” лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.

 

Таъкидлаш жоизки, Орол денгизининг қуриган тубига аввал 30-40 йил давомида атиги 400 минг гектарига чўл ўсимликлари экилган бўлса, ўтган йилнинг декабрь ойидан жорий йилнинг май ойига қадар, яъни 6 ой ичида қарийб 500 минг гектарга саксовул экилди. Энди бу кўрсаткич 700 минг гектарга етказилади.

 

Нукусда ҳозирда энг баланд бинолар 9-11 қаватни ташкил қилади. Келгусида шаҳар марказида, яъни, “Дўстлик” каналининг қирғоғидаги “Нукус сити”да 16-20 қаватли уйларни кўриш мумкин.

 

Қорақалпоғистонликларни Мустақиллик байрами арафасида яна бир қувонтирган янгилик – Бўзотов туманининг қайта ташкил қилиниши бўлди.

 

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Қорақалпоғистонда ялпи ҳудудий маҳсулотлар ҳажми 7 триллион сўмни ташкил қилган бўлса, ушбу кўрсаткич йил охирига қадар 15 триллион сўмга етиши кутилмоқда.

 

Есимхон Қаноатов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар