2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Муаммоларни жойида ўрганишнинг самараси катта

Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев халқ билан мулоқот доирасида Когон туманининг олис “Элобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказган тадбир ўзига хос бўлди.

Дастлаб воҳа раҳбари тегишли соҳа мутасаддилари билан шахсан кўчама-кўча ва уйма- уй юриб, аҳоли ҳаёти билан танишди, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди.

 

Ҳар бир инсон тақдири ўзига хос. Аксарият давлат томонидан яратилган қулайлик ва эркинликлардан фойдаланиб, қобилияту қизиқишига мос танлаган касбларида ўз ўрнини топиб, жамият равнақига ҳисса қўшяпти ҳамда фаровон яшаяпти. Лекин айримлар саломатлиги завол топиши ва бошқа сабабларга кўра, турмуш муаммоларига дуч келмоқда. Аммо шу нарса аниқки, жамиятимизда бундай инсонлар эътибордан қолмайди. Бунга Элободлик учинчи гуруҳ ногирони Дилрабо Раҳмонова яна бир бор ишонч ҳосил қилди.

 

Саломатлигида муаммо бўлган аёлга тағин қийинки, икки қиз ва бир ўғил ташвиши унинг елкасида.Тўғри, маҳалла фуқаролар йиғинидагилар қараб туришгани йўқ. Моддий ёрдам кўрсатяпти. Лекин, барибир, оиланинг яшаш шароити кўнгилдагидек эмас.

 

photo5393619376722258988.jpg

 

Вилоят раҳбари Дилрабо Раҳмонованинг хонадони билан танишди, дардини тинглади. Албатта, оилага тегишли ижтимоий ёрдам кўрсатилишини билдирди.

 

Эътиборлиси шуки, эҳтиёжманд хонадон бу мададни шу куни олди. Қизларидан бири Шаҳноза Ёдгорова ҳудуддаги қишлоқ врачлик пунктига ишга жойлаштирилди. Хонадонга озиқ- овқат, маҳсулотлари етказиб берилди. Яна энг муҳими, оила 50 та товуқ ва икки бош қўй билан ҳам таъминланди. Бу хонадондагилар қўшимча даромад топиши учун катта имконият, албатта.

 

Дилрабо опанинг маҳалладоши Гулжаҳон Ширинованинг ҳам кўнгли бир олам қувончга тўлди. Турмуш ўртоғи вафот этган ва икки нафар фарзанди билан қолган бу аёлга осон эмас эди.

 

Қурилиши бошланган уй неча йилдирки, чалалигича турибди, уни ниҳоясига етказишга Гулжаҳон опанинг кўзи етмаётганди. Аммо вилоят раҳбари ташрифидан сўнг аёлнинг кайфияти ўзгарди. Чала ётган уй қурилишини поёнига етказибгина қолмай, ҳатто уни биринчи даражали жиҳозлар билан таъминлаш бўйча мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Ахир, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилани қўллаб-қувватлаш халқимизга хос олижаноблик-да.

 

photo5393619376722258989.jpg

 

– Икки бор инсультни бошдан кечирдим, – дейди 75 ёшни қаршилаётган шу маҳаллалик отахон Собир Ашуров. – Худога шукр, оғир вазиятдан чиқиб олдим. Лекин шифокорлар менга йилда икки бор шифохонада даволанишни тавсия қилишмоқда. Аммо қўлим калта. Рўзғордан орттирганимиз дори-дармонга зўрға етиб турибди. Ҳокимимиздан имкон бўлса, имтиёзли равишда касалхонада даволанишда ёрдам сўрадим. Масала ечим топди. Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан сентябрь ойининг дастлабки ўн кунлигида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида даволанишга йўлланма бериладиган бўлди.

 

Маҳаллада халқ билан мулоқотнинг иккинчи қисми сайёр қабул тарзида кечди. Унда 42 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди, 64 та ёзма мурожаат қабул қилинди. Улар асосан соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, мактабда спорт зали қуриш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди. 

 

Қабулда кўтарилган ижтимоий масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Масалан, маҳалла аҳли вакилларининг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, ёзда чанг кўтариладиган, ёғингарчилик даврида юриб бўлмас ҳолга келадиган йўлга шағал ётқизилди.

 

Элободликлар ва вилоят бошқа ҳудудларидан ташриф буюрган аҳоли вакилларининг мурожаатларига туртки бўлган ҳамда ўрганиш ва муддат талаб этадиган қатор масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди. Улар ижроси шахсан вилоят ҳокимининг назоратига олинди.

 

Эркин ЁДГОРОВ, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти

Фойдали ресурслар