Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айланади

Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд аҳолига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатилишини кенгайтириш, аҳоли даромадларини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди ва давом этмоқда.

Тошкент вилоятида бу борада тизимли тажрибалар шаклланган. Ўтган йил ҳудуддаги кўплаб оилаларнинг минглаб аъзолари доимий ишга жойлаштирилди, тадбиркорлигини бошлаш учун кредит, ссуда ва субсидиялар ажратилди, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди. Ҳудудда “Камбағал оилалар реестри”ни шакллантириш мақсадида ҳозирга қадар 116 мингта оила сўровномадан ўтказилиб, 44 минг 893 таси реестрга киритилди. 

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 2025 йилда 32,6 мингта оила ёки 133,1 минг аҳоли камбағалликдан чиқаришга қаратилган 61,8 мингта хизматлар билан қамраб олинди. Оғир тоифадаги маҳаллалардан 83 тасида маблағлар ажратилиб, суғориш тизими яхшиланди. Натижада оилаларнинг жами 3 минг 46 гектар томорқа ерида экин экиш имконияти яратиладиган бўлди. Шу каби саъй-ҳаракатлар туфайли 2025 йил Тошкент вилоятида камбағаллик даражаси 8 фоиздан 5,3 фоизга, ишсизлик даражаси 5,7 фоиздан 4,8 фоизга туширилди. 

Мазкур хайрли ишлар 2026 йилда “Лойиҳавий ёндашув” лойиҳалари асосида амалга оширилади. Жумладан, реестрдаги 15,4 минг камбағал оилалар даромади оширилиб камбағалликдан чиқарилади ҳамда 81,5 минг аҳоли даромадини ошириш чоралари кўрилади. Бу йўналишда фуқаробай ҳамда хонадонбай ишлаш бўйича Тошкент вилояти тажрибаси жорий этилмоқда. 

Бундан ташқари, “Барқарор келажак сари” дастури доирасида тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратиш ҳисобига маҳаллалардаги ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланади ва бандлиги таъминланади. Жойларда “Меҳнатсевар аёл” дастури йўлга қўйилади. Бу орқали хотин-қизлар, айниқса, уйдан ташқарида ишлай олмайдиган ногирон фарзанди, доимий парваришга муҳтож кекса ота-онаси бор, кўп болали оналар, чекка қишлоқда яшовчи аёллар ишга жойлашишга муҳим омил бўлади. Бунда аёллар бухгалтерия, рекрутер, CALL-марказ оператори, савдо платформалари менежери каби касбларга ўқитилиб, ўз хонадонида банд қилинади. 

Имконияти чекланган фуқаролар учун меҳнат бозорида тенг шароит яратиб бериш учун “Тенг имкон – инклюзив бандлик” дастури жорий этиб, бу орқали ногиронлиги бўлган шахслар банд этилади. Улар ақлий меҳнат билан боғлиқ касбларга ўқитилиб, иш шароитида зарур бўлган жиҳозлар билан таъминланади. 

“Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида томорқадан унумли фойдаланиш орқали аҳоли даромадини ошириш бўйича ишлар ташкил қилинади. Ҳудуд бўйича бир турдаги экин экиладиган маҳаллалар сони 397 тага етказилади. Томорқа ва ижара ерларида “Эски боғларни янгилаш” лойиҳаси доирасида томчилатиб суғориш, кўчат, харид билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми қоплаб бериш орқали янги боғ ва узумзорлар ташкил этилади. Бу орқали 287 та хонадон даромади оширилади. Ушбу мақсадларга 12,9 миллион сўм маблағ йўналтирилади. 

Шу билан бирга, 7 та маҳалладаги хонадонларнинг кўча қисмида ток сўриси ташкил этиш орқали, 840 та хонадонларга қўшимча 32 миллион сўмгача даромад манбаи яратилади. Умуман олганда, бу каби саъй-ҳаракатлар эвазига Тошкент вилояти фаровонлигини таъминлашга эришиш кутилмоқда. 2026 йил якунига қадар вилоят тўлиқ камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони1 Август 202414 Август 2024Андижон вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалаларВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар