
Самарқанд вилояти прокурори Муродқосим Эшназаров қиш мавсумини беталофат ўтказиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги назорат тадбирлари ва келгусидаги вазифалар юзасидан аҳолига мурожаат қилди.
– Энергетика соҳасида давлат назоратини амалга ошириш жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйиш, шунингдек, ушбу соҳада таъсирчан давлат назорати таъминланмоқда, – дейди М.Эшназаров ўз мурожаатида. – Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 24 майдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва “рақамли энергоназорат” тизимини жорий этиш тўғрисида”ги фармонига кўра вилоятда энергия самарадорлигига эришиш, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда талон-торожликларнинг олдини олиш борасида комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Мазкур дастур ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган рейд тадбирлари натижасида 12 минг 353 ҳолатда табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ва бунинг натижасида таъминотчилар манфаатларига 78 миллиард 38 миллион сўм зарар етказилганлиги аниқланди.
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида қонун бузилиши ва унга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича 76 та тақдимнома киритилди, 478 нафар мансабдор шахс расман огоҳлантирилди. Шунингдек 194 нафар масъул интизомий, 68 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 90 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилди. Аниқланган ҳолатлар бўйича айбдорларга тегишли чоралар кўрилмоқда.
Куз-қиш мавсумида вилоятдаги ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари ҳамда ичимлик суви билан барқарор таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир ва ёқилғи таъминотидаги муаммоларни аниқлаш, уларни тезкорлик билан бартараф қилиш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан тегишли чоралар кўриш орқали мавсумини беталофат ўтказилишини таъминлаш бўйича Самарқанд вилоят штаби ташкил қилинган. Мазкур штабда “1055” қисқа рақами орқали мурожаат ва таклифлар туну кун қабул қилинмоқда.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
| Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |