Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Олис маҳалланинг муаммолари ўрганилди

Бўстонлиқ туманидаги “Қизилсув” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудуд аҳолиси мурожаатлари ўрганилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директорнинг биринчи ўринбосари Хушнуд Худойбердиев, туман масъуллари, маҳалла фаоллари ва ёшлар, ЎзА ахборот агентлиги журналистлари қатнашди.

Самимий руҳда ўтган мулоқот давомида Х.Худойбердиев фуқаролар мурожаатларини ўрганди. Жараёнда ички кўчаларни таъмирлаш, арим жамоат ташкилотлари биноларини кадастр ҳужжатларини қайта тиклаш, қўшимча электр трансформатори қўйиш каби 10 га яқин масалалар кўриб чиқилди. 

Уларнинг баъзиларига шу жойнинг ўзида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган муддат талаб қиладиган масалалар бўйида масъуллар ташкилотлар билан боғланиб, ижроси назоратга олинадиган бўлди. Хусусан, Қизилсув ҳудудида 180 нафарга яқин боғча ёшидаги болалар бор ва уларнинг айримларини ота-оналар туман марказидаги боғчаларга олиб боришга мажбур бўлмоқда. Шу сабабли фаоллар маҳалладаги бўш турган ерда янги боғча қуриш лозимлиги айтилди. 

Таъкидлаш лозим, мазкур маҳалла Бўстонлиқ туманининг чегара ҳудудида жойлашган бўлиб, асосан қозоқ миллатига мансуб 1 минг 864 нафар аҳоли истиқомат қилади. Тадбирда маҳалла раиси Канимгул Тажиева маҳалла еттилиги томонидан охирги йилларда амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берилди. 

Сўнгги вақтларда маҳалланинг электр ва газ таъминоти яхшиланди. Айниқса, совуқ мавсумда ҳам хонадонларни иситиш борасида муаммолар йўқ. Бундан ташқари, давлатимиз томонидан бу жойларда амалга ошириш белгиланган лойиҳалар ҳақида ҳам сўз юритилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар