Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлашнинг янги тартиби тасдиқланди

Оғир ҳаётий шароитга тушган аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фарзандларини ижтимоий асраш ва аёлларнинг хавфсиз муҳитда ҳаётини давом эттиришига имкон яратиш йўлида давлат томонидан муҳим ташаббуслар амалга оширилмоқда.

 

Мазкур йўналишда, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Она уйи” ресурс маркази ўртасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича икки муҳим регламент тасдиқланди. Ушбу ҳужжатлар оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёлларни ресурс марказига йўналтириш жараёни ҳамда уларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар тартибини белгилаб беради, дейилади Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълумотида.

Янги тартибга кўра, ижтимоий етимликнинг олдини олиш мақсадида турар жойсиз, моддий имконияти чекланган, оила ёки турмуш ўртоғи томонидан қўллаб-қувватланмайдиган, фарзандини тарбиялашдан воз кечиш хавфи мавжуд бўлган аёллар, шунингдек, турмуш ўртоғи ёки яқин қариндошлари томонидан зўравонликка учраган аёллар “Она уйи” ресурс марказига йўналтирилади.

Марказ 16 ёшдан катта, аммо 40 ёшдан ошмаган аёлларни ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлигидан бошлаб, шунингдек, 6 ёшгача бўлган фарзандлари билан бирга қабул қилади. Яшаш муддати шартнома асосида тўққиз ойгача этиб белгиланган.

Энг муҳим жиҳати шундаки, марказга жойлаштирилган аёллар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига барча ижтимоий хизматлар бепул кўрсатилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлариИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри

Фойдали ресурслар