Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Муаммолар прокурор назоратида

Вилоят прокурорининг ўринбосари И.Расулов раҳбарлигида Бухорода Бош прокурорнинг саноат зоналари фаолиятига доир қонунчилик ижроси ҳамда соҳани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволини ўрганиш ҳақидаги топшириғига мувофиқ Қоракўл туман “Хўжалар” кичик саноат зонаси, ҳудуддаги “PARVOZ FAYZ PLUS BARAKA” МЧЖ ва “KARAKUL GARDEN TEX” МЧЖлар фаолиятлари танишилди.

“PARVOZ FAYZ PLUS BARAKA” МЧЖ корхонасига кичик саноат зонаси балансидаги 2000 кв бино тикувчилик фаолиятини ташкил қилиш учун ажратилган. Бугунги кунда тадбиркорнинг 3,0 миллиард сўмлик ўз маблағлари ҳисобидан бино иншоот қайта таъмирланган. Ускуна сотиб олиш учун Алоқабанк томонидан 4,5 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилган. Тадбиркор томонидан 10 кун муддатда лойиҳани ишга тушириб 2 сменада 500 та ишчи ўрни яратилишини билдирилди. Бунда электр ва табиий газ тармоғига уланишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинди. Ушбу муаммолар жойида ҳал қилиниши таъминланди.

“KARAKUL GARDEN TEX” МЧЖ томонидан қиймати 4,7 миллиард мўмлик мато ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси доирасида барча асбоб ускуналар олиб келинган бўлиб 10 кун муддатда лойиҳани ишга тушириб 50 та ишчи ўрни яратиш билдирилди.

 Шунингдек, Жондор туманидаги “Қароли” кичик саноат зонасида жойлашган “XOLMUROD FAMILY” МЧЖ томонидан электр жиҳозлар ишлаб чиқариш, “Тўхтасин гулрух” МЧЖ томонидан Алюмин идишлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари ҳамда ёшлар саноат зонаси ҳудудидаги лойиҳалар билан танишилди.

Ўрганишлар давомида, ташаббускорларнинг Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда, газ таъминоти бўйича муаммолари аниқланиб, муаммоларнинг жойида ҳал қилиниши таъминланди.

Шунингдек, кичик саноат зоналарида фаолият юритаётган тадбиркорларга муаммолар юзасидан вилоят прокуратураси ташаббуси билан ташкил этилган “Тадбиркор мурожаати” телеграм бот орқали мурожаат қилиши, мурожаатлар қисқа муддатда тезкорлик билан ҳал қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти
Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалаларВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир масалаларИшонч телефони8 Август 202420 Август 2024Тошкент вилояти
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси

Фойдали ресурслар