Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояда

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессиясида аҳоли турмуши учун муҳим бўлган қарор қабул қилинди.

Унга кўра, вилоятнинг бир қатор туман ва шаҳарларида яшовчи 218 нафар фуқаронинг уй-жойга бўлган ҳуқуқлари қонуний тартибда эътироф этилди. Мазкур қарорнинг амалга оширилиши натижасида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мулклари қонунийлаштирилади. Бу эса мулкий ва мерос масалалари юзасидан юзага келаётган айрим низоларга чек қўйишга хизмат қилади.

Энг асосийси, уй-жойга эгалик ҳуқуқининг расман тасдиқланиши одамларнинг ҳаётида янада қулайлик ва хотиржамликни таъминлайди. Янги ҳужжат келгусида доимий рўйхатга қўйиш, мерос ишларини расмийлаштириш ҳамда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ишончли ҳуқуқий асос бўлади.

Ушбу натижаларга эришишда Тошкент вилояти адлия бошқармаси ва масъул идораларнинг тизимли меҳнати муҳим ўрин тутди.

– Бу қарор орқали фуқаролар ўз мулкига қонуний асосда эгалик қилади. Бу нафақат ҳуқуқий, балки ижтимоий адолатни ҳам таъминлайди. Адлия  бошқармаси, туман ва шаҳар адлия бўлими ходимлари ҳам  аҳолининг уй-жойга бўлган ҳуқуқларининг тикланишига катта ҳисса қўшди. Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги байрами арафасида бу каби ишлар юртдошларимизга ўзига хос совға бўлди, – дейди Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Рашид Мирзаҳметов.

Бу каби қарорлар аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шу билан бирга вилоятда мулкий муносабатларни тартибга солиш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалаларВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалаларВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар