Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайловчиларнинг мурожаатлари асосида 343 та муаммо жойида бартараф этилган

Навоий шаҳрида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилоят кенгашининг II пленуми бўлиб ўтди.

Унда “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Баҳодир Маматхонов, партия вилоят кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Пленумда партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари томонидан 2025 йилнинг биринчи ярмида олиб борилган ишлар ҳамда 2025-2029 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар муҳокама қилинди.  

Бугунги кунда партиянинг туман ва шаҳар кенгашларида 622 та бошланғич партия ташкилоти 57239 нафар аъзони бирлаштирган. Партиянинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун ўтган давр мобайнида 200 га яқин семинар ва тадбирлар ўтказилган бўлса, “Уйма-уй”, “Хизмат – беминнат”, “Тоза ликопча” каби лойиҳалар доирасидаги тадбирлар эса мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

Ўтган ҳисобот даврида электорат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари томонидан масъул ташкилот ва мансабдор шахсларга 224 та депутатлик сўровлари юборилиб, уларнинг 211 таси ижобий ҳал этилишига эришилди. Шунингдек, Кенгашлар сессияларига 22 та, доимий комиссиялар йиғилишлари кун тартибига 73 та масала киритилди, 262 маротаба сайёр қабуллар ўтказилиб, уларда сайловчиларнинг мурожаатлари асосида 343 та муаммо жойида бартараф этилди.  

Тадбирда эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликларга тўхталиб ўтилиб, айрим маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ўзлари сайланган ҳудудларда яшовчи сайловчилар билан мунтазам учрашувларни ташкил этиб бориши, муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий ёрдам бериши депутатга ҳам, партияга ҳам халқ ишончининг ортишига хизмат қилиши таъкидланди.

Пленум йиғилиши сўнггида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалаларВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалаларВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти

Фойдали ресурслар