Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Депутат муаммоларни ўрганди

Мамлакатимизда ёшларнинг жаҳон андозаларига мос шароитларда замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашида ЎзЛиДеП депутатлари ва фаолларининг ҳам ўз ўрни ва муносиб ҳиссаси бор.

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутатлигига сайланган Комилжон Рўзиев 45-“Сайёт” сайлов округидаги таълим муассасалари фаолиятини мунтазам ўрганиб, улардаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда ташаббус кўрсатмоқда.

Хусусан, депутат Қоракўл туманининг “Сайёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 5-сонли умумтаълим мактабида сайлов округи ҳудудидаги 13 та таълим муассасаси директорлари билан учрашди. Учрашув давомида мактабларда олиб борилаётган янги ўқув йилига тайёргарлик  ишлари, ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шароитлар, таълим сифатини ошириш борасидаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

– Кейинги пайтда мамлакатда амалга оширилган ислоҳотлар айниқса, таълим тизимидаги ўзгаришлар Янги Ўзбекистон  мактаб остонасидан бошланади, деган ғоянинг нақадар муҳимлигини тасдиқлайди, – дейди Комилжон Рўзиев. – Зотан, таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг ягона тўғри йўли. Демак, таълим муассасаларидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни ижобий ҳал этиш, ўқитувчи-педагогларнинг таълим сифатини яхшилаш бўйича ғояларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашиш биз депутатлар олдида турган вазифалардан.

Депутат “Тожикент”, “Региҳайдар”, “Аликахўжа”, “Пайкент” ҳамда “Сайёт” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оила вакиллари хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Аҳоли вакилларига бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

Халқ вакили “Пайкент” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Нозима Ҳайитова ҳамда “Сайёт” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ҳамроз Шароповнинг хонадонини қайта таъмирлаб, эҳтиёжманд оила вакилларига беминнат ёрдам кўрсатадиган бўлди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалаларВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалаларВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлигиВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Шартнома шартлари бажарилмаганлигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар