
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги Омонхона маҳалласида тумандаги маҳаллалар “еттилиги” ва соҳага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида аҳоли турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириб, ишсизликни камайтириш, ҳудудларнинг инфратузилмасини яхшилаш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Сўлим тоғлар қўйнидаги туманда 39 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Айни пайтда Омонхона маҳалласида намунавий тарзда қишлоқ қиёфаси тубдан ўзгартирилиб, инфратузилмаси янгиланмоқда. Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириб, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёшлар билан мақсадли ишлаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Тадбирда туман ҳокими Баҳодир Шукуров Омонхона тажрибасининг аҳоли турмуш даражасини юксалтириб, уларнинг ҳаётидан рози бўлиб яшашига хизмат қилиши ҳақида атрофлича сўз юритди. Туманни ҳар тарафлама ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишларнинг самаралари тўғрисида фикр алмашди. Омонхона тажрибаси асосида барча ҳудудларни ободонлаштириш, таъмирлаш, қишлоқ жойлардаги инфратузилмани тубдан яхшилаш учун намунавий лойиҳаларни жорий этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, ичимлик суви билан барқарор таъминлаш, ариқ ва зовурларни тозалаш, сув тармоқларини бетонлаштириш каби йўналишларда аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Семинар доирасида иштирокчилар ўзининг шифобахш суви билан дунёга танилган маҳаллада олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Ишонч телефони | 11 Март 2024 | 22 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |
| Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир масалалар | Ишонч телефони | 8 Август 2024 | 20 Август 2024 | Тошкент вилояти |
| Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |