2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Саноат ва хусусий сектор ривожи ҳоким назоратида

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов саноат ривожи ва хусусий сектор салоҳияти билан танишиш мақсадида Сирдарё туманига ташриф буюрди.

Вилоят ҳокими тумандаги бир қатор йирик ва кичик тадбиркорлик субъектларида бўлиб, уларнинг фаолият йўналишлари, жорий иш режалари ҳамда ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан танишди.

Юк ва йўловчи ташишга мўлжалланган транспорт воситаларини тайёрлашга ихтисослашган “Асака Моторс” автозаводида етти ўринли “WULING N111” русумли автомобилларни йиғиш жараёнларини кўздан кечирди. Корхона ходимлари билан мулоқот чоғида ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, янги моделларни жорий этиш ва бозорда рақобатбардошликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Европа технологиялари асосида қурилган ва энергия тежовчи газобетон материаллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Эурасиа Газ Бетон” заводида қурилиш соҳаси учун муҳим бўлган маҳсулотлар турлари, уларнинг сифат кўрсаткичлари ва етказиб бериш механизмлари юзасидан суҳбатлашди.

Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган “Ривер-Мед” корхонасида эса антибиотиклар, таблеткалар, ампула ҳамда инфузион дори воситаларини халқаро санитар талабларга мувофиқ тарзда тайёрлаш жараёнлари ўрганилди. Бундан ташқари, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳсулотларни экспортга чиқариш имкониятлари муҳокама этилди.

Ташриф чоғида тадбиркорлар билан самарали мулоқотлар ўтказилди. Суҳбатлар давомида маҳсулот турларини диверсификация қилиш, юқори технологияларни жорий этиш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда давлат томонидан тақдим этилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Тадбиркорлар эса янги инвестиция лойиҳалари ва ҳамкорлик ташаббусларини илгари сурди.

Вилоят раҳбари ушбу ташрифнинг асосий мақсади маҳаллий ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларига жойида ечим топиш ҳамда Сирдарё туманида тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш эканини таъкидлади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлигиВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар