Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳокимлар Қашқадарё тажрибасини ўрганмоқда

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 19-20 июль кунлари Қашқадарёга ташрифи давомида ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишар экан, “Қисқа қилиб айтганда, Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалада ишга тушган янги лойиҳалар “Ислоҳотлар штаби”га тайёр андоза.

Республикадаги барча туман ҳокимлари Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалани келиб кўрсин, ўргансин, ўзида ҳам мана шундай янги-янги лойиҳаларни қилсин”, деган эди.

Давлатимиз раҳбарининг мана шу топшириғига кўра, республиканинг барча вилоятларидан туман ва шаҳар ҳокимлари Қашқадарёдаги туризм ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини ўрганмоқда.

“Қашқадарё тажрибаси”ни ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳри, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳар ҳокимлари вилоятга ташриф буюрди. Меҳмонлар дастлаб, Қарши шаҳридаги “S-Smart” бренди остида телевизор ишлаб чиқараётган корхона фаолияти билан танишди. Шундан сўнг, Яккабоғ туманидаги “Янги Ўзбекистон” массиви ҳамда шу ердаги “Эко бозор”  ўрганилди.

Савдо мажмуасида аҳоли учун йўлга қўйилган замонавий хизматлар, массивда аҳоли учун яратилган шароитлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.  

– Биз Қорақалпоғистон республикасидан келдик, – дейди Қорақалпоғистон республикаси Нукус тумани ҳокими Зиёвуддин Заитов. –  Қарши шаҳридаги телевизор ишлаб чиқариш заводида бўлдик, Яккабоғдаги “Эко бозор”ни айландик. У ерда аҳолига замонавий хизмат кўрсатиш тизими яратилганига гувоҳ бўлдик. Бундан ташқари, савдо мажмуаси ёнидаги “Янги Ўзбекистон” массивидаги кўп қаватли уй-жойлар ва уларда яратилган шароитларни кўрдик. Эътиборли томони массив тўлиқ инвесторларнинг ўз маблағлари ҳисобига барпо қилинган экан. Биз ушбу лойиҳалардан келиб чиқиб олдимизга катта мақсадлар қўйдик. Насиб этса, туманимизда ҳам шу каби истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни режа қиляпмиз.  

Маълумот ўрнида аввалроқ вилоятга Андижон, Наманган, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги туман ва шаҳар ҳокимлари “Қашқадарё тажрибаси”ни ўрганиш мақсадида ташриф буюрган эди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлариИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри

Фойдали ресурслар