
Бухоро вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти тадбиркорлар билан бевосита мулоқот олиб бориш, уларнинг божхона соҳасидаги муаммоларини эшитиш ва жойида ҳал этишга қаратилган тадбирларни ўтказиб келмоқда.
Бошқарма бошлиғи Б.Муратов Бухоро туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари иштирокида учрашув ўтказди. Унда божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имкониятлари, товарларни ўз омборига жойлаштириш тартиблари борасида мурожаатлар тингланди ва уларнинг ҳар бири бўйича аниқ изоҳлар ҳамда амалий ечимлар тақдим этилди.
Очиқ мулоқот давомида Божхона қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, инсон омилини камайтириш, тизимга рақамли технологияларни жорий этиш, “Рақамли божхона” концепциясини ҳаётга татбиқ этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилди.
Хусусан, ҳозирги кунда божхона тизимида барча асосий операциялар рақамлаштирилган бўлиб, тартиб-қоидалар онлайн тарзда, қоғозсиз шаклда амалга оширилмоқда. Бу эса нафақат ортиқча вақт ва маблағни тежайди, балки коррупция хавфини камайтириш, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилмоқда.
Учрашув сўнгида тадбиркорлар божхона тизимидаги ижобий ўзгаришлар, айниқса, мулоқот ва ҳамкорликка асосланган ёндашув учун миннатдорлик билдирди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта товонини қоплаш | Ишонч телефони | 20 Июнь 2024 | 21 Июнь 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
| Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
| Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
| Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлари | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хоразм вилояти |
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |