
Жиззах вилояти марказида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов, Бизнес-омбудсман девони ходимлари, тадбиркорлар ҳамда назорат қилувчи органлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига оид амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва уларга киритилган сўнгги ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбирда 23 га яқин назорат қилувчи органлардан 300 нафарга яқин ходим қатнашди. Уларга тадбиркорлик субектларида текширувларни ўтказиш тартиби ҳамда текширувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича атрофлича тушунчалар берилди.
Семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалалар | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
| Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |