Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Мослаштириш маркази” муаммоларга ечим топмоқда

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ислоҳотлар доирасида инсон қадрини юксалтириш ва имконияти чекланган шахсларни жамиятга мослаштириш йўлида муҳим қадамлар қўйилмоқда.

Ана шундай ташаббуслардан бири – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва протез-ортопедия маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Мослаштириш маркази” ижтимоий лойиҳасидир.

“Мослаштириш маркази” лойиҳасининг асосий мақсади давлат кўмаги остида замонавий протез воситалари билан таъминланган ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий фаоллигини ошириш, шунингдек, мазкур воситалардан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришдир. Баъзи фуқаролар янги протез воситаларини олган бўлса-да, улардан самарали фойдалана олмаслиги натижасида кундалик ҳаётда тўлиқ ҳаракатлана олмайди. Лойиҳа айнан ана шундай муаммолар ечимига қаратилган.

Лойиҳанинг биринчи босқичи Қашқадарё вилоятида амалга оширилмоқда. Ҳозирда вилоятнинг Яккабоғ туманидаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида протез воситалари тақдим этилган 15 нафар ногиронлиги бўлган фуқарога мутахассислар томонидан махсус мослаштириш машғулотлари ташкил қилинмоқда. Бу машғулотлар 10 кун давом этар экан, ҳар бир иштирокчининг шахсий эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда, индивидуал ёндашув асосида амалга оширилмоқда.

Марказда иштирокчилар нафақат техник жиҳатдан мослашиш имкониятига, балки стационар ижтимоий ва реабилитация хизматларидан ҳам фойдаланиш ҳуқуқига эга. Улар учун махсус яшаш жойлари, психологик ва тиббий ёрдам, ижтимоий маслаҳатлар ҳам ташкил этилган. Бу эса лойиҳа доирасида фуқароларнинг жисмоний мослашуви билан бир қаторда, уларнинг руҳий ва ижтимоий қайта тикланишини ҳам таъминлашга хизмат қилади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан маълум қилинишича, “Мослаштириш маркази” лойиҳаси келгусида бошқа ҳудудларда ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бу эса юртимиздаги кўплаб имконияти чекланган шахслар учун янги имконият эшикларини очиши билан бирга, уларнинг жамиятга тўлиқ интеграциялашувига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлариИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри

Фойдали ресурслар