
Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б.Муратов тадбиркорлик субъектлари ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабул давомида тадбиркорлар томонидан “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимидан фойдаланишни йўлга қўйиш тартиби, божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб тўлаш имкониятлари, шунингдек, хориждан технологик асбоб-ускуналарни олиб киришда божхона расмийлаштируви ва тўловларга оид мавзуларда мурожаатлар билдирилди.
Эътиборлиси, божхона органи масъуллари ҳар бир мурожаатчига индивидуал ёндашиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берди. Бу эса тизимда очиқлик, хизматга тайёрлик ва “Божхоначи халққа ва тадбиркорга ёрдамчи” тамойили устувор эканини яна бир бор намоён этди.
Тадбир давомида аниқланган таклиф ва тавсиялар асосида келгусида божхона тизимининг янада такомиллашуви, қонунчиликдаги енгилликларнинг тўғри қўлланиши ва тадбиркорлар билан самарали ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши юзасидан муҳим хулосалар чиқарилди.
Худди шундай очиқ сайёр қабул вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Османов раҳбарлигида ҳам ўтказилди. Унда тадбиркорлик субъектлари ва ташқи иқтисодий фаолият вакиллари қатнашди.
Мазкур очиқ мулоқот шаклидаги учрашув муаммоларни жойида тинглаш, уларни тезкор ҳал этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсад қилинган бўлиб, тадбиркорлар кўплаб масалаларда ўзларини қийнаётган саволларга жавоб топиш имконига эга бўлди.
Учрашув давомида божхона соҳаси мутасаддилари нафақат мурожаатларга ечим топди, балки иштирокчиларни божхона қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар билан ҳам таништирди. Жумладан, Президентнинг “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти тушунтирилиб, унинг амалий аҳамиятига урғу берилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалалар | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
| Шартнома шартлари бажарилмаганлиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |