Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабуллар натижа бермоқда

Жорий йилнинг 19–23 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Сирдарё вилоят судлари масъуллари томонидан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида сайёр қабуллар ўтказилди.

Ушбу қабуллар давомида жами 68 та фуқаро мурожаати кўриб чиқилди. Мазкур мурожаатлардан 11 таси фуқаролик ишларига, 41 таси жиноят ишларига, 14 таси маъмурий ишларга ва 2 таси иқтисодий судлов масалаларига оид бўлди.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимнома (илтимоснома)лар асосида 19 нафар маҳкум ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари ва бошқа жазолардан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди ҳамда 2 нафар маҳкумнинг  ўталмай қолган жазоси енгилроқ жазога алмаштирилди.

Эътиборлиси, мурожаатларнинг 21 таси жойида ҳал этилди ва фуқаролар ўз муаммоларига аниқ ечим топди. Қолган мурожаатлар бўйича эса тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда зарур чоралар кўриш учун масъул идораларга юборилди.

Масалан, хорижий давлат фуқароси Ленура Аблакулова сайёр қабулга келиб, ўзининг фуқаролик судига оид мурожаатини тақдим этди. У Россия Федерацияси фуқароси бўлиб, Ўзбекистонда мерос бўлган мулкни ўз номига расмийлаштириш масаласида ёрдам сўради. Сайёр қабул доирасида унинг аризаси қаноатлантирилди ва суд мажлисида унга қолган меросга эгалик қилиш ҳуқуқи берилди.

– Мен Россия Федерацияси фуқаросиман, лекин Ўзбекистон Республикаси судларининг адолатли иш кўриши ва қонуний қарор қабул қилишига ишонч ҳосил қилдим. Кўп вақт сарсон бўламан, деб адашган эканман,  –  дейди Ленура Аблакулова.   –   Мана сайёр қабулга келганим заҳоти мурожаатим ижобий ҳал бўлди. Ортиқча сарсонгарчиликсиз. Судларга шундай сайёр қабулларни ташкил қилиб, мурожаатларга ечим топишда қатъий ҳаракат қилаётганлари учун миннатдорчилик билдираман.

Сайёр қабуллар доирасида аҳоли билан учрашувлар ўтказилди, уларнинг мурожаатлари тингланди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва амалий ёрдам кўрсатилди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Республика ишчи гуруҳи ана шу мақсадда мунтазам равишда аҳоли билан мулоқотларни ташкил этиб бормоқда.

Умуман олганда, бундай тадбирлар суд тизимининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда судларга бўлган ишончни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони1 Август 202414 Август 2024Андижон вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалаларВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар