2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Муаммолар жойида ҳал этилди

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси мутасаддилари томонидан Балиқчи ва Олтинкўл туманларида сайёр қабуллар ўтказилди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, турли даражадаги давлат ва бошқарув идоралари раҳбарларининг аҳоли вакиллари билан мулоқотлари одамларнинг орзу-истаклари, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга имкон қадар кўмак бериш, мавжуд муаммоларни жойида ечимини топишга имкон бермоқда. 

Жумладан, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси мутасаддилари томонидан ўтказилган сайёр қабулларда фуқароларни қийнаётган қатор муаммолар ўз ечимини топди. 

– Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун аукцион орқали ижарага ер олганман, - дейди Балиқчи тумани Юртобод маҳалласида яшовчи фуқаро Ғ.Мўминов. – Менга ажратилган ер майдони атрофига шу ҳудудда фаолият юритаётган фермер хўжалиги томонидан терак дарахтлари экилган. Ушбу тераклар соя солиб, экинлар яхши ҳосил бермаяпти. Шу боис қабулда ушбу тераклар фермер томонидан кесилишига амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб, мурожаат қилдим. Нафақат мени, балки мен каби бир неча фуқарони қийнаётган ушбу муаммони ҳал этишга ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Шунингдек, сайёр қабулда Олтинкўл тумани Иттифоқ маҳалласида яшовчи Х.Деҳқонов саломатлигида муаммо борлиги, даволаниш учун моддий ёрдам кўрсатилишини илтимос қилиб, мурожаат қилди. Унинг мурожаати ижтимоий хизмат маркази орқали ижобий ҳал этиладиган бўлди. 

– Мебель ишлаб чиқариш йўналишида тадбиркорлик билан шуғулланаман, хонадонимда иш олиб бораман, - дейди Олтинкўл тумани, Айшахоним маҳалласида яшовчи, фуқаро О.Баҳромов. – Ушбу фаолиятимни кенгайтириш учун Андижон тумани Март маҳалласида барпо этилган кичик саноат зонасидан аукцион орқали 50 миллион сўмга 0,05 сотих ер майдони сотиб олдим. Тўловни тўлиқ тўлаб бўлган бўлсам-да, нима учундир ер майдони ажратиб берилмаяпти. Ушбу масалада менга амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайман. 

Фуқаронинг ушбу мурожаати ҳам мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тез кунларда ҳал этиладиган бўлди. 

Қабул давомида фуқароларнинг юқоридаги каби, шунингдек, кредит олиш, маиший техника харид қилиш, уйни таъмирлаш, ишга жойлашиш, даволаниш учун моддий ёрдам олиш сингари қатор муаммолари эшитилди, муаммоларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. 

Ҳал этилиши маълум вақт ва ўрганиш талаб этадиган масалалар ижроси қатъий назоратга олинди. 

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан бу каби сайёр қабуллар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилиши белгиланган. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони13 Август 202424 Август 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар