Бугунги кунда Бухоро вилоятда 3 минг 603 нафар кўзи ожиз ва заиф кўрувчи фуқаролар истиқомат қилади.
Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг вилоят бўлими ўз атрофига 3 минг нафардан ортиқ 1-, 2-гуруҳ ногиронларини бирлаштирган. Жойларда жамиятнинг 12 та шаҳар ва туман бўлинмалари фаолият кўрсатмоқда.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов кўришда нуқсони бор фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этди. Унда имконияти чекланган фуқароларнинг масалалари кўриб чиқилди. Бунинг учун шаҳар-туманлардан ташриф буюрувчи кўришда нуқсони бор фуқаролар ва уларнинг кузатувчиларига зарур шарт-шароитлар яратилди.
Сайёр қабулда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти марказий бошқаруви раиси Эргаш Норпўлатов, алоқадор вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабул жараёнида фуқаролардан асосан, уй-жой билан таъминлаш ва таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам ажратиш, кредит олиш, коммунал қарздорликни бартараф этиш ва бошқа масалалар борасидаги муаммолар бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Сайёр қабул давомида имконияти чекланган фуқароларнинг кундалик ҳаётда қийнаб келаётган аксарият муаммолари ижобий ечим топди.
Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти марказий бошқаруви раиси Эргаш Норпўлатов Бухоро вилояти ҳокими билан мулоқотда тегишли Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ҳудудий бўлим ва унинг назоратидаги маҳаллий бўлинмалар, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда ҳудуддаги кўзи ожизлар махсус кутубхоналари, дам олиш марказлари ва болаларни ўқитишга ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси (интернат-мактаб) фаолиятидаги муаммоларни ҳал этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |