Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулда муаммоларга ечим топилди

Бугунги кунда Бухоро вилоятда 3 минг 603 нафар кўзи ожиз ва заиф кўрувчи фуқаролар истиқомат қилади.

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг вилоят бўлими ўз атрофига 3 минг нафардан ортиқ 1-, 2-гуруҳ ногиронларини бирлаштирган. Жойларда жамиятнинг 12 та шаҳар ва туман бўлинмалари фаолият кўрсатмоқда.

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов кўришда нуқсони бор фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этди. Унда имконияти чекланган фуқароларнинг масалалари кўриб чиқилди. Бунинг учун шаҳар-туманлардан ташриф буюрувчи кўришда нуқсони бор фуқаролар ва уларнинг кузатувчиларига зарур шарт-шароитлар яратилди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти марказий бошқаруви раиси Эргаш Норпўлатов, алоқадор вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Сайёр қабул жараёнида фуқаролардан асосан, уй-жой билан таъминлаш ва таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам ажратиш, кредит олиш, коммунал қарздорликни бартараф этиш ва бошқа масалалар борасидаги муаммолар бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Сайёр қабул давомида имконияти чекланган фуқароларнинг кундалик ҳаётда қийнаб келаётган аксарият муаммолари ижобий ечим топди. 

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти марказий бошқаруви раиси Эргаш Норпўлатов Бухоро вилояти ҳокими билан мулоқотда тегишли Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ҳудудий бўлим ва унинг назоратидаги маҳаллий бўлинмалар, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда ҳудуддаги кўзи ожизлар махсус кутубхоналари, дам олиш марказлари ва  болаларни ўқитишга ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси (интернат-мактаб) фаолиятидаги  муаммоларни ҳал этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар