Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов Газли шаҳри ва Ромитан тумани аҳолиси, шунингдек, тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказди.
Ўтган йиллар давомида кўп миллатли Газли шаҳарда улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш, одамларнинг ҳаёт даражасини ошириш ишларига катта эътибор қаратилди. Масалан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” газни олтингугуртдан тозалаш пропан бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш бўйича қиймати 49,4 миллион долларлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилгани шаҳарнинг саноат салоҳиятини янада оширди. Шунингдек, “Газли кўп тармоқли спорт мажмуаси”нинг қад ростлагани эса чўлқуварлар оилаларини спортга ҳамнафас яшашлари, жисмонан бақувват бўлиши учун яхши имконият бўлди.
Ютуқлар билан камчилик ва муаммолар ҳам талайгина. Мисол тариқасида айтиш мумкин, шаҳарда чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланиш истагидаги фуқаролар кўплаб топилади. Бироқ экинларни суғориш учун имкон йўқлиги одамларда тушкунлик кайфиятига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидан ташқари йирик ишлаб чиқариш субъектлари бўлмаганлиги боис чўл ҳудуди аҳолисини ишли ва даромадли қилиш асосий муаммога айланган.
Ботир Зариповнинг шаҳар аҳолиси билан очиқ мулоқотида айни шу жиҳатлар тилга олинди. Очиқ, самимий руҳда кечган мулоқот давомида аҳолини қийнаётган масалалар ва уларнинг ечимига эътибор қаратилди. Ҳудудни янада ривожлантириш таклифлари ўрганилди.
Қабулга келган 80 нафар фуқаронинг жами 97 та мурожаати кўриб чиқилди. Шундан 7 таси жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича “йўл харитаси” тузилиб, тегишли масъулларга муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқ ва вазифалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Қабулда асосан ишга жойлашиш бўйича мурожаатлар келиб тушганлиги боис вилоят ҳокими мазкур масалага ижобий ечим топиш зарурлигини таъкидлаб, бу борадаги таклиф ва ташаббусларни ҳам ўрганди.
– Ҳудудда бўш турган давлат мулки объектлари анчагина. Шу объектларни ташаббускорларга қонуний тартибда бериш орқали кичик-кичик ишлаб чиқаришни ташкил қилса бўлади. Вилоят раҳбари сифатида қандай ёрдам керак бўлса, қўллаб-қувватлашга тайёрман. Ҳам одамлар даромад манбаига эга бўлади, ҳам ўша ташландиқ ҳолда ётган бинога файз киради, – деди Ботир Зарипов.
Шаҳардаги тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан ўтказилган мулоқотда вилоят ҳокими турли масалалар юзасидан фикр алмашди. Пухта ўйланган таклифлар бўйича якдил қарорга ҳам келинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |