2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабуллар ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 6-10 май кунлари Республика ишчи гуруҳи томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш бўйича Оролбўйида сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланган эди.

Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази биносида Хўжайли, Нукус, Тахиатош туманлари ҳамда Нукус шаҳри фуқароларининг мурожаатлари кўриб чиқилди. Қабулда фуқароларни бугунги кунда  қийнаётган муаммолар тингланди.  

Қабул давомида 444 нафар фуқародан жами 476 та масалада мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 146 таси ижобий ҳал қилинди. Суд-ҳуқуқ, солиқ, автомобиль йўллари, бандлик каби 123 та масалага асосли тушунтиришлар берилган бўлса, муддат талаб этиладиган 207 та мурожаат назоратга олинди ва қисқа муддатда ўринли ечим топиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев, Бош прокуратура масъул ходими И.Марксов томонидан аҳолининг суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий, қурилиш ва бошқа муаммолари юзасидан мурожаатлари тингланди. Прокурорлар қабулида бўлган 30 нафарга яқин шахснинг мурожаати жойида ҳал қилинган бўлса, 12 та мурожаат ўрганиш учун назоратга олинди.

Республика ишчи гуруҳи томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш бўйича навбатдаги сайёр қабул Қонликўл туманида ҳам бўлиб ўтди. Унда Қонликўл, Шуманай, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари фуқароларининг суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий ҳамда қурилиш ва коммунал соҳалар бўйича мурожаатлари қабул қилинди.

Оролбўйи туманларида сайёр қабуллар давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар