2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мурожаатлар ижобий ечим топмоқда

Халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармон жамоатчилик томонидан кўтаринки руҳда қарши олинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 488 нафар шахс афв этилди. Улар қаторида Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи 18 нафар шахслар ҳам бор.

Бухоро вилояти прокурори У.Ҳамидов ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи И.Турсунов бошчилигидаги масъуллар афв этилган 18 нафар бухоролик фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, уларнинг мурожаатлари бўйича манзилли чора тадбирларни белгилади.

Шунингдек, афв этилиб, оиласи ва яқинлари бағрига қайтган ушбу фуқароларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун кўмак бериш борасида “маҳалла еттилиги”, тегишли корхона ва ташкилотлар вакилларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлигиВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар