Талаба-ёшларнинг муаммоларига жойида ечим топиш ва уларнинг таклиф ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Навоий давлат университети ректори, профессор Муҳиддин Калонов иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Унда талабалар томонидан ўқиш жараёнида юзага келаётган муаммолар, ишга жойлашиш, моддий ёрдам ва маънавий кўмак бериш, шароитларини яхшилаш каби масалаларда мурожаатлар қилинди.
Қабулда нафақат муаммолар, балки талабалар томонидан илгари сурилаётган таклиф ва ғоялар ҳам тингланди. Жумладан, университет кутубхоналарини 24 соат давомида фаолият юритадиган тизимга ўтказиш, “speaking club”, “time menegment” каби замонавий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган марказлар очиш, касб-ҳунар ва замонавий технологияларга оид тўгараклар ташкил этиш, илмий-инновацион таълим лойиҳаларини йўлга қўйиш бўйича таклифлар илгари сурилди.
Ректор барча мурожаат ва таклифлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, йўналиши бўйича масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди. Ҳар бир мурожаат ижроси назоратга олиниб, уларнинг ҳал этилиши учун зарур чоралар кўрилишини алоҳида таъкидлади.
Бу каби очиқ мулоқотлар талабалар ва раҳбарият ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Ишонч телефони | 11 Март 2024 | 22 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |