Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Талабалар учун сайёр қабул ўтказилди

Талаба-ёшларнинг муаммоларига жойида ечим топиш ва уларнинг таклиф ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Навоий давлат университети ректори, профессор Муҳиддин Калонов иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Унда талабалар томонидан ўқиш жараёнида юзага келаётган муаммолар, ишга жойлашиш, моддий ёрдам ва маънавий кўмак бериш, шароитларини яхшилаш каби масалаларда мурожаатлар қилинди. 

Қабулда нафақат муаммолар, балки талабалар томонидан илгари сурилаётган таклиф ва ғоялар ҳам тингланди. Жумладан, университет кутубхоналарини 24 соат давомида фаолият юритадиган тизимга ўтказиш, “speaking club”, “time menegment” каби замонавий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган марказлар очиш, касб-ҳунар ва замонавий технологияларга оид тўгараклар ташкил этиш, илмий-инновацион таълим лойиҳаларини йўлга қўйиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Ректор барча мурожаат ва таклифлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, йўналиши бўйича масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди. Ҳар бир мурожаат ижроси назоратга олиниб, уларнинг ҳал этилиши учун зарур чоралар кўрилишини алоҳида таъкидлади. 

Бу каби очиқ мулоқотлар талабалар ва раҳбарият ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар