2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Шижоатли аёл ибрат кўрсатмоқда

Ишсизлик, айниқса, хотин-қизлар учун жиддий муаммолардан бири. Бироқ шундай аёллар борки, вазиятдан чиқиш учун фаоллик кўрсатади, имконият излайди ва ташаббус кўрсатишдан тўхтамайди. Сирдарё вилояти Оқолтин туманининг Шодлик маҳалласида истиқомат қилувчи Нафиса Бойқулова ана шундай шижоатли аёллардан биридир.

У миллий ширинликларни тайёрлашда анча тажриба тўплаган.  Аммо унга керакли шароит – иш бошлаш учун бинога эҳтиёж бор эди. Маҳалла фаоллари ва “еттилик” гуруҳи кўмагида Учтом қишлоғидаги фойдаланилмаётган бинолардан бири вақтинча янги тадбиркор учун ажратилиб, кам миқдорда моддий ёрдам ҳам кўрсатилди. Бу эса Нафиса учун янги ҳаёт йўлини очди.

Кам вақт ичида у мазкур бинода миллий қандолатчилик цехини ташкил этди. Ҳозир бу ерда нон маҳсулотлари, жумладан, чак-чак, торт каби 20 турдаги ширинликлар тайёрланмоқда ва маҳаллий бозорларга етказиб бериляпти.  

Нафиса Бойқулова бу ишда ёлғиз эмас, у 5 нафар ишсиз хотин-қизни иш билан таъминлади. Уларнинг ҳар бири ҳозир яхшигина даромад топмоқда.

Нафисанинг бу ташаббуси маҳалладаги бошқа аёлларга ҳам илҳом бағишлади. Айримлар тўқиш, бошқалар тикувчилик ва гулчилик каби соҳаларда иш бошлашга бел боғлашди. Бу эса маҳаллада хотин-қизлар ўртасидаги тадбиркорлик муҳитини яратишда ўзига хос намуна бўлди.

– Бошида барчаси қийин туюлди, – дейди Нафиса Бойқулова. – Лекин ишонч ва ҳаракат бор жойда яхши натижа бўлар экан. Мени қўллаб-қувватлаган маҳалла раҳбарлари ва масъуллардан жуда миннатдорман. Эндиги мақсадим – ишлаб чиқаришни янада кенгайтириб, маҳсулотларни хориж бозорларига чиқариш имкониятларини ўрганмоқчиман.

Дарҳақиқат, айни пайтда у цехга янги ускуналар олиб келиб , яна қўшимча иш ўринлари яратишни режалаштирган. Бу эса нафақат оилавий фаровонлик, балки маҳалладаги ижтимоий барқарорликка ҳам ижобий таъсир кўрсатиши аниқ.

Нафиса Бойқулованинг ҳаёти ва фаолияти шунчаки тадбиркорлик эмас, у маҳалладаги хотин-қизлар ҳаётини яхшилашга қаратилган амалий намунадир. Агар имконият ва ишонч, рағбат, шу билан бирга кўнгилда интилиш, ғайрат бўлса, ҳар бир аёл жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўша олади. Оила фаровонлиги ва тўкинчилиги, қолаверса, юрт тараққиёти айнан шундай ташаббуслар билан бошланади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони13 Август 202424 Август 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар