Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Вазирлик аҳоли хонадонларига товуқ етказиб берди

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 963 та хонадонга қарийб 6 мингдан ошиқ товуқ етказиб берилди.

Бу ташаббус аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартиришга қаратилган муҳим амалий қадам сифатида эътироф этилди.

– Чунки паррандачилик  тадбиркорликни бошлашнинг энг осон ва даромадли тури ҳисобланади.  Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан  хонадонларга етказиб берилган товуқлар оилаларда кичик паррандачилик фермалари ташкил этилишига туртки бўлди,– дейди Маҳаллалар уюшмасининг туман бўлими раҳбари Зафар Камолов.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу каби амалий ёрдамлар фуқароларнинг ижтимоий кайфиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, иш билан банд инсонда масъулият туйғуси, меҳнатга меҳр ва келажакка ишонч кучаяди.

– Дастур доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига тақдим этилаётган моддий ёрдам воситалари юзасидан ҳисоботлар юритилиб, ҳар бир хонадонда улардан оқилона фойдаланиш ҳолати мунтазам равишда мониторинг қилиняпти. Бу эса шаффофликни таъминлаш ҳамда натижадорликни баҳолашда муҳим аҳамият касб этади, – дейди туман ҳокимининг ўринбосари Ўткир Сарибоев.

Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилаётган бу эзгу ишларнинг самараси аллақачон кўрина бошлади. Буни туман аҳолиси билан суҳбатлар орқали яққол англаш мумкин.

– Туманнинг Учтўрғон маҳалласиданман,  – дейди Насиба Сатторова. –   “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 100 дона товуқ олиб, фаолиятимни бошладим. Ҳар куни 60-70 дона тухум оляпман. Бу  оиламизнинг иқтисодий ҳолати яхшиланишига, дастурхонимиз баракасини оширишга катта ҳисса қўшмоқда. Энди бу ишни янада кенгайтириш ниятим бор. Чунки паррандачилик – етти хазинанинг бири. Мен эса буни амалда кўраяпман.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар