Сурхондарё вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов Бойсун туманида бўлиб, тоғли ҳудуддаги кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан соҳага оид янгилик ҳамда ўзгаришлар, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш учун тадбиркорларга берилаётган солиқ имтиёзлари тўғрисида очиқ мулоқот ўтказди.
Воҳанинг тоғли ва чекка тумани ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитига кўра 4 тоифадаги ҳудудлар таркибига киритилган. Айни пайтда ҳудудда икки мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти фаолият юритиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб улуш қўшмоқда.
Учрашувда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи жорий йилнинг ўтган даврида воҳада ўзини-ўзи банд қилган 150 кишининг 11 нафари бойсунлик экани ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганини алоҳида таъкидлади. Уларнинг тадбиркорлик салоҳиятини кенг намоён этиши учун берилаётган солиқ имтиёзлари муҳим омил бўлишини қайд этди. Жумладан, биргина ўтган йил туманда фаолият юритаётган 521 та тадбиркорлик субъекти 40 миллиард 369 миллион сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланган.
Очиқ мулоқот чоғида тадбиркорларнинг солиқ ҳисоботларини топшириш, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш, маъмурий жарималарни қўллаш, кадастр ҳужжатлари бўлмаган ер майдонларига солиқ ҳисоблаш каби масалалардаги мурожаатлари тингланиб, муаммоларини ҳал этиш чоралари изланди. Тадбиркорларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Ишонч телефони | 11 Март 2024 | 22 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |