Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Фуқароларнинг муаммоси ҳал бўлди

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонуни ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур қонун ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси сессияси қарори билан 24 та турар жой эгаларининг ўзбошимчалик билан ва ортиқча эгаллаб олган ерларига, уларда қурилган турар жойларига ижара ва мулк ҳуқуқлари эътироф этилган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида ушбу кадастр ҳужжатларини топшириш маросими бўлди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси И.Сдиков ва бошқалар иштирок этиб, мазкур қонуннинг мазмун-моҳиятига ҳамда ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

Таъкидланганидек, юртимизда “Инсон қадри учун” эзгу ғоя асосида фуқаролар ҳаётида учраётган муаммоларни ҳал этиш, уларнинг фаровон ҳаётиниfhnn,c,jg mcg  таъминлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Президентимиз топшириғи билан қабул қилинган мазкур қонун асосида фуқароларни йиллар давомида қийнаб келган муаммолари ўз ечимини топаётгани ҳам ана шу борадаги эзгу ишлардан ҳисобланади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар