2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Долзарб бир ойлик” тадбирлари хонадонларга қувонч ҳадя этмоқда

Юртимизда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил қилган ҳолда аҳоли даромадларини ошириш ҳамда камбағал оилалар билан манзилли ишлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини янада фаоллаштириш бўйича манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 мартдаги “Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги фармойиши дастуриламал вазифасини бажармоқда.

Фармойишга мувофиқ, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларни ошириш ва ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларга кўмак бериш мақсадида мамлакат бўйлаб “Долзарб бир ойлик” тадбирлари амалга оширилди. Ушбу ойлик доирасида “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Учқудуқ туманига бириктирилган эди.

Корхона ҳомийлик маблағлари асосида “Йўлчилар” овул фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган 5 та хонадонда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Айни пайтда обод этилган хонадонларга кўчиб кирган уй эгаларининг қувончи чексиз. Замонавий қиёфа касб этган уйларда оналар ва болалар ҳамда ногиронлиги бўлган инсонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Шунингдек, фармойиш доирасида туман аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган манзилли ишлар ҳам амалга оширилди.

Жумладан, 56 та хонадонга 5 тадан она-бола қўйлар тарқатилди, 11 нафар оғир касалликка чалинган фуқароларнинг даволаниши учун тегишли тартибда зарур маблағлар ажратилган бўлса, “Йўлчилар” ОФЙдан 16 нафар, “Узунқудуқ” ОФЙдан 5 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди.  

Албатта, бу каби амалий ишлар “Инсон қадри учун” деган ғоянинг амалий ифодасидир. Халқ манфаати йўлида олиб борилаётган бу каби ишлар аҳоли турмушидаги ижобий ўзгаришларга сабаб бўлаётганлиги билан аҳамиятлидир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони13 Август 202424 Август 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар