2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулда сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилди

Самарқанд вилоят суди раиси О.Ҳайитов Пастдарғом туманида аҳоли билан учрашув ва сайёр қабул ўтказди.

Тадбирда шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман суди раиси, тергов судьяси, Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туманлараро суди, Пастдарғом туманлараро иқтисодий суди раислари иштирок этди.

Дастлаб, Олим Ҳайитов суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида маълумот берди ва фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.  

Шундан сўнг сайёр қабул ўтказилиб, жиноят, фуқаролик, иқтисодий масалалар юзасидан фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди. Қабулда пастдарғомликлардан ташқари Самарқанд шаҳри, Нуробод ва Каттақўрғон туманларидан ҳам аҳоли келиб, судлар фаолияти билан боғлиқ масалаларини билдирди.  

Қабул давомида 68 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Жумладан, Самарқанд шаҳрида яшовчи Р.Зарипов фуқаролик иши бўйича олди-сотди шартномасини бекор қилиш бўйича мурожаат қилди. Унга қонуний тартиблар юзасидан тушунтириш берилиб, йўл-йўриқ кўрсатилди.

Пастдарғом тумани Янгисаноат маҳалласида яшовчи Ж.Ю., Илм маҳалласидан М.И. судланганликни олиб ташлаш юзасидан мурожаат қилди. Содир қилган жиноий қилмиши учун жазони ўтаётган 30 нафар шахс  пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, бундай буён соғлом турмуш тарзида яшаб, ибратли ҳаёт кечиришини билдириб озодликдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилишни, 13 нафар маҳкум эса озодликдан чеклаш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан олдин озод қилишни сўради.  

Шу ерда Пастдарғом туман судининг сайёр суд мажлиси ташкил этилиб, ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилди ва қонунга мувофиқ келадиган мурожаатлар ижобий ҳал этилди. 13 та маъмурий иш томонлар ярашганлиги муносабати билан  тугатилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони13 Август 202424 Август 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар