Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда

Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Чирчиқ шаҳрида тадбиркорлар ва экспортёрлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Онлайн тарзда ташкил этилган тадбирда шаҳар-туманлардан 300 нафардан ортиқ маҳаллий тадбиркорлар, мутасаддилар қатнашиб, ўзларининг муаммо, таклиф ваташаббусларини билдирди.

Мулоқотда, ҳуқуқ-тартибот, қурилиш, коммунал соҳаларга доир мурожаатлар масъуллариштирокида ўрганилди. Қайд этилганидек, Президентнинг жорий йил март ойида кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан иқтисодиёт тармоқларини янада ривожлантиришборасидаги учрашувида, тадбиркорлар учун янги имтиёзлар берилиши борасида айтиб ўтилганди.

Тошкент вилоятида ҳам тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони сезиларли даражада ошмоқда.  

Вилоят статистика бошқармаси маълумотига кўра,2025 йил март ойи ҳолати бўйича ҳудудда тадбиркорлик субъектлари сони 36 минг 596 та, экспортёр корхоналар эса 1 минг 897 тани ташкил этади. Тадбирда вилоят ҳокимининг тадбиркорлар билан аввал ўтказган мулоқотларида берилган топшириқлар ижроси танқидий кўриб чиқилди. Бу борадаги назорат тизими ва ижро интизоми қониқарсиз деб топилди.

Эндиликда,ҳар бир тадбиркорнинг мурожаати ўз вақтида ва унинг манфаатлари нуқтаи-назари билан баҳоланиб, ижобий ҳал этилишига қараб, тегишли раҳбарнинг фаолияти юзасидан хулоса қилинади.   

– Тадбиркорлар билан мулоқот маданияти бўлмаган раҳбарларнинг фаолиятини ижобий баҳолаш қийин, – деди мулоқотда Зойир Мирзаев.– Бугун биз барчамиз тадбиркорлар учун тўсиқларсиз, турли коррупцион схемалардан ҳоли, адолатли ва барқарор бизнес муҳитини таъминлашимиз зарур.Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, чемпион тадбиркорлар ва бизнесда янги кириб келганлар ўртасидаги фаол ҳамкорлик, тажриба алмашиш бундамуҳим аҳамиятга эга. Жойларда “Вилоят ҳокимига мурожаат” махсус қутиси ташкил этилади ва фақат Тошкент вилояти ҳокими томонидан очиб кўрилади.Ҳар бир мурожаат бўйича қаттиқ назорат тартиби ўрнатилади.   

Суҳбат давомида узоқ вақтдан буён ҳал эта олмаган мутасаддиларга эса вилоят раҳбари топшириғи биланмуддат белгиланди. Агар шу вақтда ҳам ўзгариш бўлмаса уларга қарши жиноий иш қўзғатилиши ҳақида огоҳлантирилди.   

– Икки йилдан беритекстиль соҳасида фаолият юритаман. Корхонамизда юз нафардан ортиқ фуқаро иш билан банд қилинган бўлиб, аёллар учун кийим-кечаклар тайёрланади. Маҳсулотларимизга нафақат маҳаллий бозорларда, балки хорижда ҳам харидори бор.

Талабнинг ортгани сабаб фаолиятимизни кенгайтириш мақсадида ер сўраб бир нечабор мутасаддиларга мурожаат қилдик. Лекин ҳеч қандай жавоб олмадик. Охири вилоят ҳокимига мурожаат қилишга мажбур бўлдик. Улар мутасаддиларга иш фаолиятимизни ўрганиб, тегишли ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди, – дейди Оққўрғон туманидан Бекзод Истамов.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар