2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Кадастр соҳасига оид мурожаатлар тингланди

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида фуқаролар ва тадбиркорларнинг кадастр соҳасидаги муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди. Давлат кадастрлари палатаси раиси ўринбосари Шавкат Олимов бошчилигида ўтказилган тадбирда 30 дан зиёд фуқаро ва тадбиркорлар иштирок этди.

Сайёр қабул давомида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер майдонларини захирага қайтариш, кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини олиш каби долзарб масалалар юзасидан 30 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди. Батафсил ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар қонуний тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштирилди.

Шунингдек, тадбир давомида ҳудудларда олиб борилаётган кадастр хатлов ишлари, ҳуқуқий жараёнлар, ер ва мулк ҳуқуқларини эътироф этиш шартлари ҳамда босқичлари ҳақида кенг тушунтириш берилди. Фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан аниқ жавоб олиш имкониятига эга бўлди.

Сайёр қабул якунида мурожаатларни ҳал этиш бўйича берилган топшириқларнинг бажарилиши назоратга олиниши ва фуқароларга қонуний асосда амалий ёрдам кўрсатилиши таъкидланди. Бундай учрашувлар аҳолининг ер ва мулк ҳуқуқлари бўйича хабардорлигини ошириш ва масалаларни тезкор ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлигиВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар