
Андижондаги фармацевтика зонасида фармацевтика соҳасида иш олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ва Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида ўтган учрашувда вилоятда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, солиқ тизимини такомиллаштириш, бизнесни ривожлантириш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.
Мулоқот давомида бизнес соҳаси вакилларининг таклиф ва ташаббуслари тингланди, уларнинг самарали фаолият юритишига тўсиқ бўлаётган масала ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди.
Айниқса, фармацевтика йўналишида тадбиркорликни янада ривожлантириш, мавжуд имкониятларни ишга солиш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди, амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Мулоқотда тадбиркорларни қизиқтирган саволларга Солиқ қўмитаси раиси ва бошқа мутасаддилар атрофлича жавоб қайтарди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
| Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | Тошкент шаҳри |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |
| Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Ишонч телефони | 24 Июль 2024 | 10 Август 2024 | Сирдарё вилояти |