2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли муаммолари ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Тошкент шаҳрида камбағалликни қисқартириш ва аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган тадбирлар давом этмоқда. Шу мақсадда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ишчи гуруҳи маҳаллаларда фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларга амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармойиши асосида эълон қилинган “Долзарб бир ойлик” сафарбарлик доирасида Мирзо Улуғбек, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида ишчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда. Жумладан, Мирзо Улуғбек туманидаги Геофизика, Ҳабиб Абдуллаев, Шаҳриобод ҳамда Олмазор туманидаги Зиёкор ва Университет маҳаллаларида ўрганиш ишлари ташкил этилди. 

Унда масъул идоралар вакиллари иштирокида меҳнатга лаёқатли фуқароларни иш билан таъминлаш, томорқалардан унумли фойдаланишга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шунингдек, ишсиз фуқаролар ва оилалар аниқланиб, уларга оилавий тадбиркорлик, деҳқончилик, чорвачилик ҳамда паррандачилик билан шуғулланиш имкониятлари тавсия этилди. Айрим фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, иш билан таъминлаш борасида амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди. 

Бундан ташқари, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Абдуҳамид Жўраев раҳбарлигида ишчи гуруҳ Шайхонтоҳур туманининг Белтепа, Янги Белтепа, Ибн Сино, Шодлик, Янги Жарариқ ва Катта Жарариқ маҳаллаларида сайёр қабул ўтказди. Унда асосан ободонлаштириш, уй-жой таъмири, иш билан таъминлаш каби масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Айрим муаммолар жойида ҳал этилган бўлса, бошқалари бўйича масъулларга ўрганиш ва тегишли чоралар кўриш вазифаси юклатилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлигиВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар